Судларда очиқликни таъминлаш бўйича сезиларли даражада ўзгаришлар юз берди. Очиқ суд мажлисларида барча фуқароларга ҳеч қандай тўсиқларсиз иштирок этиш имконияти яратилди. Суд қарорлари ҳеч кимдан сир тутилмасдан онлайн тарзда эълон қилинмоқда.

Бироқ, ҳар қандай ҳолатда ҳам шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, унинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш шарт. 

2025 йил 26 сентябрда кучга кирган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун шу мақсадга қаратилган.  

– Конституциянинг 31-моддасида ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга бўлиши, ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга экани мустаҳкамланган, – дейди сенатор Мойра Тошева. – Шахсга доир маълумотлар қонун билан ҳимоя қилинади.  

Шу нуқтаи назардан айрим суд ишлари ёпиқ суд мажлисларида кўрилади. Жиноят процессуал кодекси (ЖПК)нинг 19-моддасида айрим тоифадаги ишларни ёпиқ суд мажлисида кўриш мумкинлиги, унда кўриладиган ишлар тоифалари, ёпиқ суд мажлисида кўрилган масалаларни ошкор қилмаслик талаблари белгиланган. Шундай бўлсада, бундай маълумотларни ошкор қилганлик учун жавобгарлик белгилайдиган норма қонунчиликда мавжуд эмас эди. 

Фақатгина Жиноят кодексининг 239-моддасида суриштирув ёки дастлабки тергов маълумотларини суриштирувчи, терговчи ёки прокурорнинг рухсатисиз ошкор қилганлик учун жавобгарлик белгиланган.

Оқибатда суд томонидан огоҳлантирилганига қарамасдан ёпиқ суд мажлиси иштирокчилари томонидан суд жараёнларида олинган маълумотларни суднинг рухсатисиз ошкор қилиниши ҳолатлари учрамоқда.  

Шулардан келиб чиқиб, ушбу қонун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларнинг суднинг рухсатисиз, суд муҳокамаси иштирокчилари томонидан ошкор этилишининг олдини олиш мақсадида Олий суд томонидан ишлаб чиқилган.

Қонун 8 моддадан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг 5 та кодекси – Жиноят, Жиноят процессуал, Фуқаролик процессуал, Иқтисодий процессуал ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Булар суд маълумотларини ошкор қилмаслик бўйича суд муҳокамаси иштирокчиларига тегишли мажбурият юклаш ва уни бузганлик учун жиноий жавобгарликни назарда тутади. 

Жиноят кодексининг 239-моддаси номи “Суриштирув, дастлабки тергов ёки ёпиқ суд мажлиси маълумотларини ошкор қилиш”, деб номланди. Унда ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумотлари ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилмаслик мажбурияти ўз зиммасига юклатилган шахс томонидан уларни ошкор қилиш – базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланишга сабаб бўлиши белгиланди.  

Жиноят-процессуал кодексининг 271-моддасида ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумотларини ҳамда тафсилотларини ошкор қилганлик учун жавобгарлик назарда тутилди. 

Жиноят-процессуал, Фуқаролик процессуал, Иқтисодий процессуал кодексларининг, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларида эксперт, мутахассис, таржимонга ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумотларини ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор этмаслик мажбурияти юклатилди. 

Жиноят-процессуал кодекси ёпиқ суд мажлиси маълумотларини ошкор қилмаслик мажбуриятини белгиловчи янги 402-1-модда билан, Фуқаролик процессуал ва Иқтисодий процессуал кодекслари, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг “Суд мажлиси”га оид моддалари  янги қисм билан тўлдирилди. 

Унга кўра, иш ёпиқ суд мажлисида кўрилганида суд мажлисида иштирок этаётган шахслар суд муҳокамаси маълумотларини ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилмаслик тўғрисида огоҳлантирилиб, улардан тилхат олинади. Тилхатда мазкур мажбуриятни бузганлик учун Жиноят кодексининг 239-моддасига биноан жавобгарлик ҳақидаги огоҳлантириш ҳам акс эттирилади.

Қонун билан жорий этилган янги меъёрлар сир сақланиши лозим бўлган маълумотлар, жумладан, суд муҳокамаси иштирокчиларининг шахсий ҳаёти ҳақидаги маълумотлар ошкор этилишининг олдини олади. Суд жараёнларида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатлари янада кучайтирилади. 

Норгул Абдураимова,

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёпиқ суд маълумотларини ошкор қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланди?