Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 декабрдаги “Ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан “Инсон” марказларида пуллик ижтимоий хизматлар кўрсатиш тартиби жорий этилган.
Ғиждувон туманида яшовчи Азим ота турмуш ўртоғидан айрилгандан сўнг катта ҳовлида ёлғиз қолди. Хонадонда саранжом-саришталикни сақлаш, кийим-кечакларни тартибга келтириш Азим ота учун қийинчилик туғдира бошлади.
Шунда маҳалладаги ижтимоий ходим хонадонда бўлиб, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан шартнома асосида кўрсатилаётган пуллик хизматлар ҳақида маълумот берди. Азим ота мазкур хизматлардан фойдаланиш учун мурожаат қилди ва унга ижтимоий ходим ассистенти тайинланди. Ҳозирда Азим ота кўрсатилаётган ёрдамлардан мамнун.
Азим ота каби кўплаб ёши улуғ инсонлар учун бу хизматлар катта енгиллик яратмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.