Президентимизнинг 2024 йил апрель ойида Жиззах вилоятига ташрифи чоғида белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси доирасида Шароф Рашидов туманида саноат салоҳиятини оширишга қаратилган йирик лойиҳалар босқичма-босқич амалга оширилаётгани таҳсинга лойиқ.

Тумандаги “Тоқчилик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида илгари “Жиззах сув таъминоти” тизимига қарашли бўлган оқова сув тозалаш иншооти базасида 60 миллион АҚШ долларилик саноат зонаси ташкил этилиши режалаштирилган. Бу лойиҳа туман иқтисодиётига янги суръат бахш этибгина қолмай, ҳудудда саноатлашув жараёнларини  кескин тезлаштириб юборади.

“Ўзсаноатқурилишбанк” ва “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси ҳамкорлигида электротехника соҳасида 6 та замонавий саноат лойиҳасини ҳаётга татбиқ этиш борасида изчиллик билан иш олиб борилмоқда. Ушбу лойиҳалар нафақат ички бозорда, балки экспорт йўналишларида ҳам катта салоҳиятга эга бўлишини таъкидлаб ўтиш жоиз.

“Халқ банки” ва “Ўзчармсаноат” уюшмаси эса, ҳамкорликда 11 та чарм саноат лойиҳасини ишга тушириши кўзда тутилган. Ушбу лойиҳалар орқали маҳаллий хомашё қайта ишланиб, юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

Жиззах вилоят савдо-саноат палатаси бошқармаси раҳбари лойиҳалаш ишларини жойига бориб кўздан кечирди.  

Ўрганишлар жараёнида ҳудудий саноат инфратузилмасини ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, маҳаллий ишлаб чиқаришни кенгайтириш, экспорт режасининг бажарилишига алоҳида эътибор қаратиш ва тадбиркорлар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим таклиф ва тавсиялар билдирилди.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йирик саноат лойиҳалари амалга оширилади