Наманган вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан жорий йилнинг ўтган тўққиз ойида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусида режалаштирилаётган тадбирларга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар иштирокидаги мазкур тадбирда бошқарма бошлиғи Шуҳрат Максумов қайд этганидек, Президентимиз ташаббуси билан жорий этилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми 10 ноябрдан бошланади. Мавсум давомида вилоятнинг шаҳар ва туманларида жами 7,5 миллиондан зиёд мевали ва манзаралари кўчатлар экилади.

2025 – “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”нинг баҳор ойларида вилоятда яшиллик даражасини ошириш мақсадида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида 10,5 миллион туп дарахтлар ва бута кўчати экилиб, белгиланган режа 108,7 фоизга бажарилди. Жумладан, Наманган-Косонсой автомобиль йўлининг 6-10 қатордан иборат жойига 35 минг туп, Наманган-Поп автомобиль йўлининг 6-10 қатордан иборат ерига 50 минг туп иқлим шароитига мос кўчатлар экилди. Вилоятнинг 14 та туманида 17,9 гектар майдонда “Яшил боғ”лар ташкил этилди.

Қолаверса, баҳорги кўчат экиш мавсумида чиқинди полигонлари атрофига 17,3 минг туп ҳамда атроф-муҳитга таъсир хавфи юқори бўлган саноат корхоналари томонидан 309 минг туп манзарали кўчатлар ўтқазилиб, “Яшил белбоғ”лар барпо этилди. Экилган кўчатларни суғориш учун 14 та қудуқ, 22 километр суғориш тизимлари тортилди ҳамда 45 та махсус техника жалб қилинди.

Вилоятда бўш турган 35 та ҳудуд рўйхати шаклантирилиб, “Яшил боғ”лар ва “Яшил жамоат парк”лари барпо этилиши бўйича “Очиқ бюджет” порталига овоз йиғиш учун лойиҳалар жойлаштирилди. Қайд этиш жоиз, ўтган йил давомида ҳудудларда жами 16,5 гектар ерда “Яшил боғ” ва 1,4 гектар жойда “Яшил жамоат парк”лар барпо бўлди. Бундан ташқари, “Менинг боғим” лойиҳаси доирасида 2,59 гектар майдонда 14 та янги боғ барпо этилиб, бунинг учун республика бюджети ҳисобидан 3,5 миллиард сўм маблағ ажратилди.

Маълумки, Президентимиз кўрсатмасига мувофиқ, юртимиз бўйлаб “Тозалик ва озодалик ойлиги” қизғин давом этмоқда. Бу борада вилоятда прокуратура, ички ишлар органлари ҳамда Миллий гвардия билан ҳамкорликда рейд тадбирлари уюштирилмоқда.

[gallery-25968]

Анжуманда таъкидланганидек, вилоятда суғориш системасидаги муаммолар сабабли “Яшил макон” лойиҳаси мавсумида ўтқазилган ниҳолларни парваришлаш борасида камчиликлар яққол кўзга ташланмоқда. Марказий Осиёда ягона бўлган Давлатобод туманидаги “Афсоналар водийси” тематик паркидаги кўчатлар қуриб қолган. Вилоятни пойтахт Тошкент билан боғловчи Поп туманидаги катта магистрал йўл бўйларига экилган дарахтлар ҳам узоққа бормади.

Бундай нуқсонларни бартараф этиш, келгусида дарахтлар қуришига йўл қўймаслик мақсадида Наманган вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси келгусида Италия, Хитой ва Тожикистон давлатлари тажрибаси асосида янги технологияларни қўллашни режалаштирган.
Вилоятда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини учта давлат-хусусий шериклик асосидаги хусусий корхона томонидан, тўртта ҳудудга эса “Тоза ҳудуд” давлат муассасаси томонидан хизмат кўрсатиб келинмоқда. Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги юритадиган “Тоза макон” биллинг тизимига вилоятдаги барча 754 та маҳалла фуқаролар йиғинлари киритилган. 

Бугунги кунда 3,2 миллион аҳолидан 2 миллион нафари санитар тозалаш хизматлари билан қамраб олиниб, қамров даражаси 78,4 фоизни ташкил этмоқда. Шу йил якунига қадар янги техникалар харид қилиниб, барча туман ва шаҳар ҳудудларидан 163 та маҳаллани қамраб олиб, бу кўрсаткични 100 фоизга етказиш режалаштирилган.

Ҳисобот даврида санитар-тозалаш хизматлари учун 115 миллиард сўм дебитор қарздорлик мавжуд бўлиб, уни камайтириш учун қарздорлиги юқори абонентларга хабарномалар юборилди, шунингдек, маъмурий судларга 10 миллиард сўм миқдордаги 18 минг 227 та даъво аризаси киритилди. Санитар тозалаш корхоналари тасарруфида 259 та махсус техника, 71 та чиқинди йиғиш майдончаси, 1067 та чиқинди контейнери мавжуд.

Чиқиндилар тўловида истеъмол маданиятини йўлга қўйишда одамларда “чиқиндини ташишга пулни, энг аввало, уйидан чиқиндини олиб кетишга эмас, балки ўз шаҳри ёки тумани озодалиги учун бераётганлигини англаш”га ўргатиш муҳим вазифа эканлиги айтиб ўтилди.

Маълумот ўрнида айтиш даркор, айни вақтда Чуст туманидаги Зарафшон массиви ҳудудида Хитой Халқ Республикаси сармояси иштирокида чиқиндилардан электр энергиясини ишлаб чиқариш бўйича умумий қиймати 250 миллион долларни ташкил этувчи йирик хорижий корхонани барпо этиш лойиҳасига киришилган.

Экологик назорат тадбирлари бошқарма ҳамда инспекциянинг доимий эътибор марказида бўлиб келади. Рақамларга назар ташласак, жорий йилнинг ўтган даврида 4 минг 200дан ортиқ тезкор экологик назорат тадбири ўтказилиб, рейдлар давомида экологик қонунчилик талабларини бузганлиги учун 3065 нафар шахсга нисбатан жами 3,7 миллиард сўм маъмурий жарима, 27 та ҳолатда 2,6 миллион сўмлик табиатга етказилган зарарлар бўйича даъволар қўлланилиб, жами 1,7 миллиард сўм маблағ ундириб олинди.

Соҳада аниқланган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан 2 минг 200га яқин профилактик суҳбатлар ўтказилди. Унинг натижасига кўра, 614 нафар шахсга ёзма кўрсатмалар берилди. Шунингдек, саккизта вазиятда 6,1 миллиард сўм миқдорида табиатга зарар етказилганлиги ҳолати юзасидан жиноий иш қўзғатилди.

Матбуот анжуманида аҳоли ўртасида экологик маданиятни шакллантиришга қаратилган тарғибот ишларини жонлантириш, кўнгилли экофаоллар ҳаракатини кучайтириш, чиқиндиларни сигнал системаси, яъни 7-12 тизимида ташиш хизматини йўлга қўйиш, одамлар билан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида онлайн мулоқотларни мунтазам ўтказиш бўйича журналистларнинг таклиф-мулоҳазалари тингланди. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Яшил макон”: Наманганда суғориш тизимида муаммолар мавжуд