Юртимизда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида шаҳарларни аҳолига қулай, экологик тоза ва яшаш учун барча имкониятлар мавжуд бўлган ҳудудга айлантириш, уларнинг кўкаламзорлаштириш даражасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ушбу лойиҳа нафақат табиатни муҳофаза қилиш, балки фуқароларни атроф-муҳитга нисбатан ҳурмат руҳида тарбиялашга ҳам хизмат қилмоқда.

Шунга кўра, “Ҳунарманд” уюшмаси Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ҳам «Яшил макон» лойиҳаси доирасида Олмазор тумани Ёшлар меҳнат гузарида 50 дан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Экологик барқарорликка эришиш учун бундай ташаббуслар жуда муҳимдир, чунки улар нафақат бугунги кун учун, балки келажак авлод учун ҳам яшил ва тоза муҳит яратишга ҳисса қўшади.

Шунингдек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Наманган шаҳридаги Усмон Носир кўчаси ҳудудида ҳам “Ҳунарманд” уюшмаси Наманган вилоят бошқарма ходимлари томонидан бир нечта манзарали кўчатлар экилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Яшил макон» лойиҳасида ҳунармандлар фаол иштирок этмоқда