Бугун табиатни асраш, ҳавомизни тоза, атроф-муҳитни гўзал сақлаш ҳар бир юртдошимизнинг шахсий масъулиятига айланмоқда. Президент ташаббуси билан амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси эса бу борадаги эзгу ҳаракатнинг рамзига айланди. Ушбу лойиҳа нафақат юртимиз манзараларини янгилаш, балки экологик маданиятни юксалтириш, халқимизнинг табиатга бўлган муҳаббатини янада кучайтиришга хизмат қилмоқда.

“Яшил макон” бугун кўчат экиш ёки гул экилган майдонни безаш билан чекланмайди. Бу лойиҳа халқнинг келажак авлод олдидаги масъулиятини англатадиган, табиат билан инсон ўртасидаги уйғунликни мустаҳкамлайдиган ҳаракат. Шу маънода, юртимизнинг барча ҳудудларида жонкуяр фуқаролар, турли ташкилот ва муассасалар вакиллари мазкур ташаббусда фаол иштирок этмоқда.

Рақобат қўмитаси ва унинг ҳузуридаги “Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази” давлат муассасаси ходимлари ҳам “Яшил макон”нинг кузги мавсуми доирасида ўтказилаётган ойликда фаол иштирок этди. Улар Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида жойлашган йўл бўйларида 500 га яқин манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатларини экишди.

Бу ташаббус орқали фуқаролар нафақат табиатга бўлган меҳр ва эҳтиромни амалда кўрсатишди, балки барчани яшил ва соғлом муҳит яратиш сари чорлади.  

Н.Раҳмонова, ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Яшил макон” — келажак учун экилган умид ниҳоллари