Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Жиззах шаҳрида ўтказилаётган Ҳайъат йиғилиши доирасида республикамиздаги барча олий таълим муассасаларида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига старт берилди.

Тадбирда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов бошчилигидаги вазирлик мутасаддилари, ҳудудий бошқармалар ва олий таълим муассасалари раҳбарлари, шунингдек, республикамизнинг барча ҳудудларидаги студиялар орқали олий таълим муассасалари жамоалари онлайн тарзда иштирок этди.

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти жамоаси ва фаол талаба-ёшлари ушбу экологик марафонда фаол иштирок этиб, институт боғига турли кўчатларни ўтқазди. Институтнинг иқтидорли талабалари жўшқин қўшиқларни ижро этиб, марафон иштирокчиларига хуш кайфият улашди.

“Яшил макон” акцияси доирасида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари давом этмоқда.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Яшил макон” акцияси бошланди