Энергия таъминоти ҳар қандай давлатнинг иқтисодий барқарорлиги, аҳоли турмуш даражаси ва ижтимоий фаровонлигининг асосий шартларидан биридир. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, барқарор энергия таъминоти нафақат иқтисодий масала, балки ижтимоий адолат, экологик хавфсизлик ва узлуксиз ривожланишнинг кафолати сифатида ҳам эътироф этилади.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда яшил энергетикани ривожлантириш борасида муҳим қадамлар қўйилмоқда. Анъанавий нефть ва газ манбаларига боғлиқликни камайтириш ҳамда барқарор ривожланишга эришиш мақсадида мамлакатда бир неча йирик қуёш ва шамол электростанциялари қурилди ва қурилиш ишлари давом этмоқда. 

Ўзбекистонда энергия таъминотини яхшилаш, аҳолини ва иқтисодиёт тармоқларини узлуксиз, самарали ва экологик тоза энергия билан таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Энергия ресурсларига талаб ортиб бораётган, иқлим ўзгариши тобора кучайиб бораётган бир шароитда энергетика соҳаси мамлакат иқтисодий ва ижтимоий ривожланишида стратегик аҳамиятга эга бўлмоқда

Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ва хусусий секторни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар натижасида бизнес муҳити сезиларли даражада яхшиланмоқда. Бизнес вакиллари билан очиқ мулоқот, ҳуқуқий-ижтимоий қўллаб-қувватлаш механизмлари, қулай инвестициявий шароитлар яратилиши мамлакатнинг инвестиция жозибадорлигини оширмоқда. Бу эса ўз навбатида янги корхоналар ва тадбиркорлик субъектларининг сони ортишига замин яратмоқда.

Мазкур ўсиш тенденцияси миллий иқтисодиётнинг жонланиши, ишлаб чиқариш салоҳиятининг кенгайиши ва рақобатбардош маҳсулотлар улушининг кўпайиши билан намоён бўлмоқда. Табиийки, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги бундай ўзгаришлар энергетика ресурсларига, айниқса, электр энергиясига бўлган талабнинг кескин ортишига сабаб бўлмоқда. Шу боис, энергетика тармоғини модернизация қилиш, энергия ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ва қайта тикланувчи манбалар ҳиссасини кўпайтириш долзарб аҳамият касб этмоқда.

Электр энергияси ишлаб чиқариш ва истеъмолнинг ўсиши

Ўзбекистонда 2016 йилда 59 миллиард кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилган бўлса, 2024 йилга келиб 81,5 миллиард кВт⋅соатни ташкил этди. 2024 йилда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 2016 йилдагига нисбатан 22,5 миллиард кВт⋅соат ёки 38 фоиз кўпни ташкил этди. Хусусий секторга кенг йўл очилгани туфайли 11,2 гигаваттли қўшимча қувват яратилди. Хусусан, 2016 йилда истеъмолчиларга 45,7 миллиард кВт⋅соат электр энергияси етказиб берилган бўлса, 2024 йилга келиб бу кўрсаткич 67,5 миллиард кВт⋅соатга етди. Бу эса 2016 йилга нисбатан 21,8 миллиард кВт⋅соат ёки 48 фоизга кўп электр энергияси етказиб берилганини англатади.

Айни шу даврда аҳоли даромадининг 1,6 баробарга ошгани, янги турдаги маиший техника воситалари ҳамда замонавий қурилмалардан фойдаланишнинг оммалашиши сабабли уй хўжаликлари томонидан 2024 йилда истеъмол қилинган электр энергияси ҳажми 21 миллиард  кВт⋅соатдан ошиб, 2016 йилга нисбатан қарийб 2 баробарга кўпайди.

Ҳисоб-китобларга кўра, 2030 йилга келиб мамлакатда 117 миллиард кВт⋅соат, 2035 йилда эса 135 миллиард кВт⋅соат электр энергияси талаб этилиши кутилмоқда. Бу эса ҳозирги истеъмол кўрсаткичларидан 1,7 баробар кўп бўлиб, келгуси йилларда энергетика соҳасидаги талабнинг кескин ошишини ва бунинг учун тегишли инфратузилмавий янгиланишларни талаб қилишини кўрсатади.

Энергетикадаги йўқотишларни камайтириш чоралари

Ўзбекистонда энергия тармоғининг катта қисми эскирган ҳолда фаолият кўрсатмоқда. Электр торлари ва трансформаторларнинг аксарияти 30–40 йилдан ортиқ ишлатилмоқда. 2019 йилда энергия йўқотишлари 18 фоизни ташкил этган бўлса, 2024 йилга келиб бу кўрсаткич 14 фоиз бўлди. 2030 йилда электр энергияси йўқотишларини 8-9 фоизга тушириш мақсад қилинган.

Энергия манбалари ва "яшил” энергия ривожи

Ўзбекистонда электр энергиясининг 80–85 фоизи иссиқлик электр станциялари (тахминан 80 фоизи табиий газ ва 3-5 фоизи кўмир), 16 фоизи “яшил” энергия (10-12 фоизи Гидроэлектр, 4-6 фоизи қуёш ва шамол станциялари) орқали ишлаб чиқарилади. Бир хил энергия манбасига кучли боғлиқлик — энергетик хавфсизликка таҳдид солади ҳамда экологик муаммоларни келтириб чиқаради. Шу сабабли мамлакат томонидан энергия балансини мустаҳкамлаш ва экологик барқарорликни таъминлаш мақсадида “яшил” энергия манбалари ва бошқа альтернатив энергия ресурсларини ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

“Яшил” энергиянинг афзаллиги

Иссиқлик электр станцияларида бир киловатт-соат электр энергиясининг нархи 5-6 центни ташкил этса, қуёш ва шамол станцияларида бу кўрсаткич ўртача 3 центни ташкил қилади. Бундан кўриниб турибдики, қайта тикланувчи энергия манбалари орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясининг нархи иссиқлик станцияларига қараганда сезиларли даражада арзон ҳисобланади. Бундан ташқари, қайта тикланувчи энергия манбалари нафақат иқтисодий жиҳатдан, балки экологик жиҳатдан ҳам тозалиги билан катта аҳамиятга эга. 

“Яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегияси

Глобал иқлим ўзгаришлари ва экологик муаммолар, жаҳоннинг барча мамлакатларини барқарор ривожланиш йўлига ўзгаришлар киритишга ундамоқда. Бу жараён нафақат табиий ресурслардан самарали фойдаланишни, балки иқтисодиётнинг экологик самарадорлигини оширишни ҳам ўз ичига олади. Ўзбекистон ҳам ушбу глобал тенденциядан четда қолмаган ҳолда "яшил” иқтисодиётга ўтишни ўз стратегик ривожланиш режаларига киритган.

БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари, 2019 — 2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегияси, “Ўзбекистон-2030” стратегияси ва 2025 йилги давлат дастурида, “яшил” иқтисодиётни ривожлантириш, 2030 йилга қадар жами электр энергиясида қайта тикланувчи энергия улушини ошириш, иссиқхона газларини қисқартириш, саноатда энергия самарадорлигини ошириш, иқтисодиётда “углерод изи”ни камайтириш, “яшил” инвестицияларни қўллаб-қувватлаш каби муҳим вазифалар белгиланган.

Сўнгги йилларда қарийб 4 ГВт муқобил қувватлар ишга туширилди ва электр энергиясини ишлаб чиқаришда "яшил” энергия улуши 16 фоизга етди. Шунингдек, саноатда "яшил” энергия сертификати тизими жорий этилди. Қуёш панеллари ўрнатилган хонадонлар сони 60 мингдан ошди. Бу эса мамлакатнинг “яшил” иқтисодиётга ўтиш борасидаги қатъий ҳаракатлари ва муваффақиятли қадамларининг  амалдаги натижасидир.

2025 йилда “яшил” иқтисодиёт тамойилларини кенг жорий қилиш мақсадида Париж битимининг талабларига асосланиб, Ўзбекистоннинг углерод нейтраллигига эришиш учун узоқ муддатли стратегиясини ишлаб чиқиш режалаштирилган. Шунингдек, умумий қуввати 4,5 ГВт бўлган йирик қуёш ва шамол электр станцияларини ишга тушириш, 785 мегаватт қувватга эга қуёш панелларини ўрнатиш, 225 мегаватт қувватли гидроэлектр станцияларини барпо этиш орқали, қайта тикланувчи энергия манбалари улуши электр энергиясини ишлаб чиқаришда 26 фоизга, жами генерация қувватлари таркибидаги улуши эса 40 фоизга етказилади. Бундан ташқари, янги қуриладиган бино ва иншоотлар энергия самарадорлигидан келиб чиқиб “Яшил бино” сертификати жорий этиш ҳам режалаштирилган.

 Шунингдек, 2025 йилда Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан босқичма-босқич 200 миллион евро, Жаҳон банкидан энергетика секторида метан эмиссиясини камайтириш учун 10 миллион АҚШ доллари, Глобал яшил ўсиш институти орқали Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги техник кўмаги доирасида Ўзбекистон – Корея ўртасида “яшил ҳамкорлик”ни кучайтириш учун 6,5 миллион АҚШ доллари, Жаҳон банкининг “iCRAFT” лойиҳаси доирасида 500 минг тонна қисқартирилган иссиқхона газларини сотиш ҳисобига 7,5 миллион АҚШ доллари, Германия халқаро ҳамкорлик жамиятидан саноатни яшиллаштириш ва азот кислотаси ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг атмосферага чиқараётган зарарли газларини қисқартириш учун 20 миллион евро миқдоридаги яшил ва кам углеродли ривожланиш лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган имтиёзли кредит ва грант маблағлари жалб этилади.

Шакллантириладиган инвестиция дастурлари, тармоқ, соҳалар ва ҳудудларни ривожлантириш бўйича янги лойиҳаларнинг 2025 йилдан бошлаб 15 фоизида, 2027 йилдан бошлаб 30 фоизида, 2030 йилдан бошлаб эса 55 фоизида “яшил компонентлар” бўлиши лозимлиги белгиланди.

Бундан ташқари, 2030 йилга бориб, 25 ГВт қайта тикланувчи энергия манбалари барпо этилиб, бунинг ҳисобига йилига 64 миллиард киловатт соат “яшил энергия” олиниши ва жами генерацияда “яшил энергия” улушини 54 фоизга етказиш мақсад қилинган. Бу атмосферага чиқарилаётган зарарли газлар миқдорини 16 миллион тоннага қисқартириш имконини беради. Ўзбекистоннинг Париж битими доирасидаги буғ газлари чиқаришни 35 фоизга камайтириш бўйича олинган мажбуриятини муддатидан олдин бажариш учун барча саъй-ҳаракатлар ишга солинмоқда.

Ўзбекистоннинг “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегияси ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш борасидаги амалга оширилаётган чоралар мамлакатнинг экологик барқарорлиги, иқтисодий ўсиш ва ижтимоий фаровонлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Бугунги кунда энергия таъминотини самарали ва экологик тоза усуллар билан таъминлаш, метан эмиссиясини қисқартириш ва “яшил” энергия манбаларини кўпайтириш мамлакатнинг барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда муҳим қадамлардан ҳисобланади. Ушбу ислоҳотлар Ўзбекистонга иқтисодий ва экологик ривожланишда замонавий усулларни жорий этиш, минтақавий етакчиликни таъминлаш ва халқаро миқёсда ўз позициясини мустаҳкамлаш имконини беради.

Искандар Ўроқбоев,

Барқарор ривожланиш маркази эксперти

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Яшил энергетика” барқарор тараққиёт асоси