Дунё аҳолиси бугунги кунда “ақлли” технологияларни жорий этилиши орқали яшаш тарзини янада қулай қилиш, ҳаётий юмушларни енгиллаштириш, технологиялар асосида бизнес юритиш, таълим олиш, янги иш ўринлари яратиш, умуман олганда инсоннинг яшаш муҳити учун барча имкониятларга эга бўладиган даврни бошдан кечирмоқда. Маълумки, аксарият “ақлли” технологияларнинг асосий ва муҳим саналган қисмини яримўтказгичлар ташкил этади.

Замонавий дунёда инсон доимо яримўтказгичлар орасида яшамоқда. Яримўтказгичларни компьютер, уяли телефон, “ақлли” соат, электромобиль, маиший техника ва ҳатто LED чироқларда ҳам учратиш мумкин. Ҳозирда яримўтказгичлар иқтисодиёт соҳаларининг барча тармоқларига кенг кириб борган бўлиб, тобора янги тармоқларни пайдо бўлишига туртки бўлмоқда. Бугун технологик қурилмалар қанчалик “ақлли” бўлса, бунда яримўтказгичларга бўлган эҳтиёжнинг ортиб бораётганлиги ҳозирги давр талабини кўрсатмоқда.

Жаҳон иқтисодиётида яримўтказгичлар соҳаси катта салоҳиятга эга бўлиб, кўплаб давлатлар томонидан иқтисодий тараққиёт йўлида истиқболли йўналишлардан бири сифатида эътиборга олинаётганлиги аҳамиятлидир. 2024 йилда дунё бўйича ярим ўтказгичлар савдоси тахминан 627 млрд. АҚШ долларни ташкил этган (World Semiconductor Trade Statistics (WSTS).

2040 йилга бориб, жаҳонда яримўтказгичлардан тушадиган даромад 1,7-2 трлн. АҚШ доллари ва олинадиган фойда эса 600 млрд. АҚШ долларгача бўлиши кутилмоқда (McKinsey The next big arenas of competition). 

Ҳозирги кунда 20 дан ортиқ давлатлар яримўтказгичлар соҳасида жаҳон бозорида етакчилардан саналиб, бунда Осиё мамлакатлари ушбу саноатда салмоқли ўринга эга эканлигини таъкидлаб ўтиш жоиздир. Буларга Корея Республикаси, Тайван, Япония, Хитой, Малайзияни киритиш мумкин.

Яримўтказгичлар саноатини ривожлантириш бўйича сўнгги йилларда Малайзия эришган ютуқ ва унинг бу борада тўплаган тажрибаси кўплаб ривожланаётган давлатларга намуна бўла олади. Малайзиянинг яримўтказгичларни ривожлантириш борасидаги ҳаракатлари 50 йил олдин бошланган бўлиб, бугунги кунда мазкур давлат жаҳон яримўтказгичлар бозорида муҳим иштирокчи сифатида эътироф этмоқда. 

2. Компания бош қароргоҳи жойлашувига кўра, энг йирик яримўтказгич ишлаб чиқарувчи акциядорлик компанияларининг бозор қиймати 
(Манба: Осиё тараққиёт банки).

Масалан, дунёда микросхемаларни йиғиш, синовдан ўтказиш ва қадоқлаш операцияларининг 13 фоизи Малайзия ҳиссасига тўғри келади. Ҳозирда Малайзия жаҳон яримўтказгичлар бозорининг қарийб 7 фоизини эгалламоқда. Ушбу давлат стратегик инвестициялар ҳамда микрочипларни лойиҳалашдаги ютуқлар орқали 2029 йилга келиб яримўтказгичлар бозоридаги улушини икки бараварга оширган ҳолда 14 фоизга етказишни мақсад қилган.

Малай Миллий саноат бош режаси – 2030 ва Миллий яримўтказгичлар стратегияси Малайзия интеграл микросхемаларни лойиҳалаш ва пластина ишлаб чиқариш каби жараёнларда ишлаб чиқариш қувватларини кескин ошириш ҳисобига микроэлектроникадаги қиймат занжирида юқори мавқега интилган ҳолда, глобал етакчига айланишга интилмоқда. 

Таъкидлаш жоизки, Малайзиянинг Янги саноат бош режаси ва бошқа иқтисодий режаларида ҳам яримўтказгичлар саноатини тўлиқ қўллаб-қувватлашга катта эътибор берилган. Бундан ташқари 2024 йилда кучга кирган Миллий яримўтказгичлар стратегияси (НСС) Малайзиянинг яримўтказгич саноатини стратегик ташаббуслар орқали юксалтиришга қаратилмоқда.

Янги саноат бош режасида Малайзиянинг яримўтказгичли ускуналар ишлаб чиқариш, пластиналар тайёрлаш ва интеграл микросхемаларни лойиҳалашдаги ролини ошириш стратегияси ҳам баён этилган. Ушбу ташаббусларни амалга ошириш орқали Малайзия яримўтказгичлар қиймат занжирида юқори мавқени эгаллаш ва юқори технологияларга кўпроқ инвестицияларни жалб қилишни ўз олдига мақсад қилган.

Бунинг учун Малайзия юқори малакали муҳандис ва электрон чипларни лойиҳаловчи каби мутахассисларни тайёрлашга катта эътиборни қаратмоқда. Малайзияда айнан яримўтказгичлар саноатида бандлик сезиларли даражада сақланиб қолмоқда ва тахминан 100 минг киши яримўтказгичлар билан боғлиқ ишларда меҳнат қилмоқда. Мамлакатда олиб борилаётган фаол инвестицион сиёсат микросхемалар ишлаб чиқариш ва илмий-тадқиқот объектларини янада кенгайтиришга туртки бераётганлиги сабабли юқори малакали муҳандислар учун янги иш ўринларининг яратилиши келгусида янада кўпайиши кутилмоқда.

Шу ўринда Малайзия томонидан яримўтказгичларни ишлаб чиқариш қувватларини кескин ошириш борасидаги лойиҳаларга эътибор берадиган бўлсак, ҳозирда мамлакатда йирик яримўтказгич компаниялари кенгайишда давом этмоқда.

Бунга мисол сифатида “Intel” компанияси томонидан янги заводга 7 млрд. АҚШ доллари сармоя киритилгани, “Micron” компанияси ўзининг иккинчи йиғиш ва синов заводини очганини, “Infineon” компанияси эса кейинги беш йил ичида 5,4 млрд. АҚШ доллари сармоя киритишни режалаштираётганини таъкидлаб ўтиш мумкин. Шунингдек, “Тексас Инструментс” компанияси ҳам мамлакатда яримўтказгичлар ишлаб чиқариш бўйича ўз мавқеини сақлаб қолмоқда.

Демак, Малайзия яримўтказгичлар саноатига хорижий компаниялар томонидан инвестицияларни фаол жалб этиш ўз ижобий самарасини бераётганлигини кўриш мумкин. Биргина 2022 йилда мамлакатда электроника компонентларини ишлаб чиқаришга киритилган инвестициялар ҳажмининг 99,2 фоизи тўғридан тўғри хорижий компанияларнинг ҳиссасига тўғри келмоқда.

Шу ўринда Малайзия Ҳукумати яримўтказгичлар ишлаб чиқарувчи компанияларни қўллаб-қувватлаш мақсадида солиқ имтиёзларини жорий этган бўлиб, яримўтказгичларга киритилган инвестициялар эвазига корхоналар 10 йилгача даромад солиғини тўлашда 70 фоиз имтиёз тақдим этилади. Инвестиция солиғи имтиёзи эса 5 йил мобайнида малакали капитал харажатлар учун 60 фоиз чегирма беришни назарда тутади.

Малайзия яримўтказгичлар бозорида микрочипларни дизайнлаш соҳасида ҳам етакчиликка эришишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Ҳукумат Малайзиянинг Жануби-Шарқий Осиёдаги энг йирик микросхема дизайн паркини қуриш режасини ишлаб чиқишга қодир бўлган глобал технологик компаниялар ва инвесторларни жалб қилиш учун солиқ имтиёзлари, субсидиялар ва виза тўловларидан озод қилишни таклиф этмоқчи. Бунда асосий эътибор юқори малакали ишчи кучини шакллантиришга қаратилиб, мамлакатда илм-фан, технология, муҳандислик ва математика фанлари (STEM) бўйича мутахассисларни фаол тайёрлашга куч берилади.

Масалан, Миллий яримўтказгичлар стратегиясига киритилган Penang STEM истеъдодлар дастури 2030 йилгача 60 минг нафар малакали муҳандис тайёрлашни мақсад қилган. STEM таълимини такомиллаштириш ва яримўтказгичлар соҳасига кирувчи талабаларга амалий тажриба орттириш имкониятларини яратиш мақсадида университетлар ва саноат корхоналари ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилади. 

Маълумки, Ўзбекистон иқтисодиётида ҳам электротехника ва юқори технологик маҳсулотлар экспорти саноат тармоқларининг салоҳиятида муҳим ўрин тутади. Сўнгги 7 йилда Ўзбекистонда электротехника соҳасига 1 млрд. доллар миқдорида инвестиция киритилган. Соҳада 762 та корхона ишга туширилиб, 45 турдаги янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Яна бир муҳим жиҳат, республикамизда ишлаб чиқарилаётган 200 турдаги маҳсулотларнинг 195 тури хорижий бозорларга экспорт қилинмоқда.

Юқорида қайд этилганидек, ярим ўтказгичлар автомобилсозлик, электротехника жиҳозлари, маиший техника учун функционал жараёнларни бир маромда бўлишини таъминлаш учун унинг ажралмас қисми ёки “мия”си ҳисобланади.

Шу муносабат билан яримўтказгичлар саноатини ривожлантириш Ўзбекистоннинг стратегик саноати бўлган электротехника, автомобилсозлик саноати учун муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистонда 2023 йилда 395 мингта енгил автомобиль, 3,5 мингта юк автомобиллари ишлаб чиқарилган ва бу кўрсаткич замонавий электромобилларни ҳам ўз ичига олади. Бундан ташқари 2023 йилда 950 мингта замонавий телевизор ва экранлар, 487 мингта совутгич ва музлаткичлар, 800 мингта кир ювиш машиналари, 732 мингта ошхона электролитлари, 30 мингтадан ортиқ мобил телефон аппаратлари ишлаб чиқарилган. Мазкур рақамлардан республикамизда яримўтказгичлар катта бозорга эга эканлигини кўриш мумкин. 

Шуни эътиборга олган ҳолда мамлакатимизда яримўтказгичлар ишлаб чиқаришга эътибор ортмоқда. 2023 йилда яримўтказгичли қурилмалар 411 мингта, интеграл электрон схемалар сони 527,7 мингтани ташкил этган. Бироқ республикамизда микросхемалар ва яримўтказгичлар асосида ишлаб чиқариладиган саноат тармоқлари маҳсулотларининг ошиб бораётган талабига бу кўрсаткичлар жавоб бермайди.

Ҳозирда республикамизда ушбу соҳани янада ривожлантириш ва замонавий яримўтказгичлар ва микросхемалар ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан истиқболли ташаббуслар белгилаб берилган бўлиб, бу борада Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда соҳани янги даражага олиб чиқиш бўйича муҳим чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Республикамизда микроэлектроника саноатини тараққий этишига қаратилган саъй-ҳаракатлар борасида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан соҳага хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш ва замонавий, жаҳон стандартларига мос, инфратузилмани барпо этишга устувор аҳамият берилмоқда. Мазкур ишларни амалга оширишда аввало, Малайзия ва Корея Республикаси билан ҳамкорликда истиқболли инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқиш, уларни жаҳон стандартларига мос микроэлектроника маҳсулотлари ишлаб чиқаришга йўналтириш имкониятларини баҳолаш, бозор талабига жавоб берадиган микросхемалар ишлаб чиқариш қувватларини аниқлаш чоралари кўрилмоқда. 

Яна бир долзарб масалалардан бири бу юқори малакали муҳандис ва электрон лойиҳалаш мутахассисларига бўлган эҳтиёжни ўрганган ҳолда микроэлектроника саноатини профессионал кадрлар билан таъминлаш учун ёшларни хориждаги  илғор олий таълим муассасаларида билим олишларига шарт-шароитлар яратиш ишлари ҳам фаол йўлга қўйилган. Сунъий интеллект даврида илғор технологияга асосланган яримўтказгичлар концепцияси ва дизайнини ишлаб чиқиш, улар учун дастурий таъминот яратиш, лаборатория синовларида текшириш ҳамда стандартларни жорий этиш салоҳиятли мутахассисларга бўлган талабни янада оширади. 

Шу ўринда яна бир муҳим жиҳати соҳада илмий тадқиқот ишларини жадаллаштириш ва бунга нуфузли илмий марказ ва тадқиқот муассасаларини жалб этиш шу жумладан, хорижий мутахассис ва олимларни олиб келиш ҳам устувор вазифалар қаторида кўрилмоқда.

Ўзбекистон Фанлар академияси, Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги Ярим ўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институти, Физика-техника институти, Тошкент давлат техника университети каби илмий ва тадқиқот муассасаларининг салоҳияти айнан яримўтказгичлар бўйича янги тадқиқот ва ишланмаларни олиб боришга қаратилган.

Ҳозирда мазкур муассасалар томонидан микроэлектроника соҳасида янги ишланмаларни яратишга қаратилган тадқиқотларни хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликда олиб бориш ишлари ҳам йўлга қўйилмоқда. Бу борада республикамиз олим ва тадқиқотчилари Малайзия, Корея, Хитой, Ҳиндистон каби яримўтказгичлар саноати тез ривожланаётган давлатларнинг илмий-тадқиқот муассасалари ва ақл марказлари билан қўшма лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Яқин келажакда Ўзбекистон яримўтказгичлар саноатида катта қадам ташлашган ҳолда, мамлакат иқтисодиётида яна бир муҳим ва стратегик аҳамиятга эга саналган тармоқни тўлақонли барпо этишга эришади деб умид қиламиз.

Ғофуржон Усманов,

Сардор Аъзамов,

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби масъул ходимлари

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яримўтказгичлар саноатининг ўсиши: Малайзия тажрибасига назар