Қуйи Чирчиқ туманидаги 4-умумтаълим мактабида “Уч авлод учрашуви” ўтказилди. Унда мазкур таълим даргоҳини битирганига 50 йил бўлган фахрий синфдошлар, “Нуроний” жамғармаси ҳудудий бўлими масъуллари, ҳудуд фаоллари ва ёшлар иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан мактаб директори Умиджон Агзамов, учрашув ташкилотчиси техника фанлари номзоди, доцент Абдусаттор Абдуғаффоров барчага ўзларининг илиқ тилакларини билдирди. 

Синфдошлар учрашувида беғубор болалик, мактаб даври ва устозлар ёдга олинди. Қуйи Чирчиқ туманининг Гул маҳалласида жойлашган бу мактабдан ўтган давр мобайнида кўплаб иқтидорли ўқувчилар етишиб чиққан ва улар ҳозирда турли соҳаларда меҳнат қилмоқда. 

– Учрашувга қадрдонларимизни излаб топиш ва тўплаш осон бўлмади, – дейди техника фанлари номзоди, доцент А.Абдуғаффоров. – Лекин уларни яна қадрдон синф хонада кўриб турганимдан хурсандман. Ўтган йиллар давомида қадрдонлар иш фаолиятида юқори натижаларга эришган. Улар жамиятимиз ривожига ўз ҳиссаларини қўшиб, ҳозирда кексалик гаштини сурмоқда. Саъй-ҳаракатларимиз билан “Гуллик аҳил синфдошлар” номли китоб чоп қилинди. Унда мактабда 1965-1975 йилларда ўқиган инсонлар ҳақида ҳикоя қилинган. Шу билан бирга, Тошкент вилояти, Қуйи Чирчиқ тумани, Гул қишлоғи ва мазкур таълим муассасаси тарихи ҳақида қизиқарли маълумотлар бор. 

Тадбирда мактаб ўқувчилари томонидан Ватан ва дўстликни мадҳ этувчи шеърлар ва қўшиқлар ижро этилди. Ўзаро суҳбатларда эса ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. Фахрийлар давлатимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиш, билим олиш ва катта марраларни эгаллаш лозимлиги ҳақида сўз юритди.

А.Мусаев,ЎзА.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ярим асрлик дийдор