Япония ҳукумати мамлакат жануби-ғарбий соҳилидаги Нанкай ёриғида юз бериши кутилаётган кучли зилзила оқибатида етказиладиган зарарни баҳолади. Маҳаллий "NHK World" телеканали маълумотига кўра, бу галги ер қимирлаши 298 минг кишининг ҳаётига зомин бўлиши мумкин. Сейсмологлар ва мутахассислар яқин 30 йил ичидаги энг оғир бу ҳодиса магнитудасини 8-9 балл атрофида фараз қилишяпти. Эҳтимол 80 фоизга тенг.

Таъкидланишича, сейсмик жадаллик Япония шкаласи бўйича 10 префектурада 7 баллга етади, 24 музофотда 6 дан паст ёки шу атрофда бўлади. Камида 10 метрга кўтариладиган цунами Токио ва яна 12 минтақани қамраб олади. Баъзи ҳудудларда тўфоннинг баландлиги 30 метрга чиқади.

– Цунами жиддий йўқотишларга сабаб бўлиши тахмин қилиняпти, зилзиладан бир ҳафта ўтиб, 12,3 миллион киши ёки Япония аҳолисининг 10 фоизи кўчирилади, – дея хабар берган телеканал. –Табиий офатдан кўриладиган иқтисодий зарар 270,3 триллион иен ёки 1,8 триллион долларни ташкил қилади. Бу давлатнинг йиллик бюджетидан икки баробар кўп.

Расмийлар ушбу хавфга қарши зарур чора-тадбирлар кўришга чақириб, аҳолига табиий офатга тайёр туришни тавсия қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 28 март куни Мьянма ва Таиландда 7,7 магнитудали зилзила содир бўлди. Ҳодиса қурбонлари сони 2700, жароҳатланганлар эса 4500 нафардан ошди.

Г.Сатторова, ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Японияда даҳшатли зилзила тахмин қилиняпти