Тошкентда ўтказилаётган Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеясида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Япония Кенгашлар палатаси аъзоси Уено Мичико хоним бошчилигидаги делегация Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институтида ҳам бўлиб, таълим муассасаси фаолияти билан танишди.

Институт ректори Шавкат Ҳасанов Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ва кунчиқар давлатнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ходимларидан иборат меҳмонларга Япония олий таълим муассасалари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар, эришилган натижалар бўйича батафсил маълумот берди. 

Ҳозир институт Токио қишлоқ хўжалиги ва технологиялар университети ҳамда “Япония – Ўзбекистон” ассоциацияси билан ҳамкорликда “Самарқандда қуритилган хурмодан фойдаланган ҳолда қишлоқ аҳолиси даромадларини ошириш” номли халқаро лойиҳани амалга оширмоқда.

[gallery-22692]

Делегация вакиллари ушбу лойиҳанинг дастлабки натижалари билан танишар экан, Ўзбекистонда экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва аҳолининг даромадларини ошириш бўйича катта имкониятлар мавжудлигини эътироф этди.

– Қуритилган хурмо Япония оилаларида ҳам тайёрланади, – деди Уено Мичико хоним. – Самарқанддаги институтнинг Токио қишлоқ хўжалиги ва технологиялари университети билан бу лойиҳа бўйича ҳамкорлик қилаётгани қувонарли. Бу лойиҳанинг муваффақиятли бажарилиши учун ёрдамимизни аямаймиз ва келажакда мазкур йўналиш саноат даражасига кўтарилишини истаймиз.

Учрашувда япониялик мутахассислар серқуёш юртимизда етиштириладиган бошқа меваларни ҳам қуритиш бўйича ҳамкорликда лойиҳалар ишлаб чиқиш таклифини билдирди.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Япония парламенти аъзоси Самарқанддаги институт фаолияти билан танишди