Янгиқўрғон тумани Наманган вилоятининг унумдор тупроғи, мўътадил иқлими, мафтункор табиати, сархил мевалари, сабзавотлари, энг асосийси, меҳнаткаш ва танти бободеҳқонлари ҳамда оқибатли эли билан машҳур. Туманда бугун замон билан ҳамнафас ҳолда барча соҳаларда янги ютуқ ва марраларга эришилмоқда. Айниқса, бунёдкорлик, ободонлаштириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли турмуш даражасини ошириш, туризмни ривожлантириш, хизмат кўрсатиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати ташаббуси билан туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда ўтказилган Пресс-тур давомида оммавий ахборот-воситалари ходимлари ва блогерларга айни қайноқ жараёнлар яқиндан таништирилди.

“Маҳалла еттилиги” фаолиятидан

Янгиқўрғонни Наманган шаҳри билан боғловчи манзилда жойлашган Баркамол маҳалласига кирар экансиз, бунёдкорлик ўзгаришларидан дилингиз яйрайди. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Олимжон Тошпўлатов бошчилигидаги “маҳалла еттилиги” саъй-ҳаракатлари билан маҳалла янада обод ва кўркам қиёфага кирмоқда.

4 минг 711 киши истиқомат қиладиган маҳалланинг “ўсиш нуқтаси”, яъни “драйвер”и иссиқхона хўжалиги ва тикувчилик ҳисобланиб, 795 хонадондаги 1 минг 287 оиланинг аксарияти ўзининг доимий даромад манбаига эга. Биргина 22 хонадондаги намунали асосдаги иссиқхона хўжалиги соҳиблари йилига 20-30 миллион сўм даромад олмоқда.

Сўнгги йилларда аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, ҳудуд инфратузилмасини ривожлантириш, муҳандислик-коммуникация тармоқларини янгилаш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар ўз самарасини бермоқда. 

Маҳалла аҳлининг уюшқоқлиги ва аҳиллиги натижасида, “Ташаббусли бюджет” дастурида кетма-кет икки марта ғолиблик қўлга киритилиб, 2,6 миллиард сўм маблағ ҳисобига 6 километр йўл асфальтланди. Қолаверса, давлат дастури доирасида яна қўшимча 1,5 километр асфальт йўл барпо бўлди. Бу ўз навбатида, ички йўллар ҳолати яхшиланиши ҳамда транспорт ҳаракати учун қулай ва хавфсиз шароит яратилди.

Халқаро “OPEK” жамғармаси кўмагида 8 километр ичимлик суви тармоғи янгиланиб, маҳалладаги узоқ йиллардан бери муаммога айланган 600 хонадон сифатли “оби ҳаёт”дан баҳраманд бўлди. 

Маҳаллада аҳолининг кундалик ҳаётида янада қулайликлар яратиш мақсадида Жаҳон банкининг 9 миллиард сўмлик лойиҳаси доирасида 13 километр автомобиль йўли асфалтлаш, 12 дона трансформатор янгилаш, 500 дона симёғоч устунлар ўрнатиш, 20 километр электр узатиш тармоқлари замонавий симлар билан янгилаш режалаштирилган.

Гуллар ифори

Гуллар диёри – Наманганда ҳар бир хонадонни гулзорга айлантириш борасида илгари сурилган хайрли ташаббус Янгиқўрғон тумани Ровут маҳалласида ҳам бўй кўрсатмоқда. “Сохибкор” кўчасининг илғор гулчиси Раҳмонжон Усмоновнинг хонадони бунинг ёрқин далилидир.

Гулчиларнинг учинчи авлоди саналган Раҳмонжон ака ота-боболарининг гул етиштириш анъанасини замонавий ёндашувлар билан давом эттирмоқда. У ўз хонадонидаги олти ярим сотих майдондаги иссиқхонада 50 дан ортиқ турдаги гулларни етиштирмоқда. Улар орасида Голландия ва Хитой Халқ Республикасидан келтирилган Валачак, Фелоргония каби ноёб навлари ҳам мавжуд. Шунингдек, йилига 100 миллион сўмдан зиёд даромад ҳам олинмоқда. Эзгу ҳаракатлар натижасида қўшимча тўрт сотихлик иссиқхона ташкил қилинди ва 20 нафарга яқин маҳалладошларининг бандлиги ҳам таъминланди. 

Наманганда бўлиб ўтадиган 64-Халқаро “Гуллар фестивали” олдидан Раҳмонжон Усмоновнинг вилоят марказидаги гул дўконидан айни вақтда нафосат шайдоларининг кети узилмаяпти. Гулчилар тадбир иштирокчиларига буюртма асосида гул композициялари учун ажиб навларни етказиб беради.

Нанай – туризм қишлоғи

Ўзининг сўлим, мафтункор табиати билан ном қозонган Янгиқўрғон туманидаги Нанай қишлоғига водийда биринчи бўлиб республика Туризм қўмитаси томонидан “Туризм қишлоғи” мақоми берилди. 

Давлатимиз раҳбарининг топшириғи асосида сўнгги йилларда мазкур қишлоқда туризмни жадал ривожлантириш, туристларга муносиб шарт-шароит ва қулайликлар яратишга алоҳида эътибор қаратилган.

Жумладан, “Кўксарой сайёҳ” масъулияти чекланган жамият томонидан осма кўприк, дор йўли ҳамда ёзги сирпанчиқ йўлакчаси йўлга қўйилди. Шунингдек, инвестиция дастурига асосан Дўстлик ва Сойбўйи маҳаллалари ҳудудидан оқиб ўтувчи Подшо-ота сой қирғоқларида 3,7 миллиард сўм ҳисобига 1,3 километр саломатлик йўлакчалари бунёд этилди. 22 сунъий шаршара эса қишлоқнинг туристик жозибасини янада оширмоқда. 

Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркор Жамшидбек Ҳасанов 3 миллиард сўм маблағ эвазига Нанайда туристлар дам олиши учун “Арчазор” мажмуасини барпо этди. Баландликдаги адирликларга туташ ушбу жой нафақат дам олувчиларни ўзига жалб этади, балки нафас йўли касалликларига чалинган беморлар учун ҳам ғоят фойдали эканлигини эътироф этиш жоиз. Айни вақтда ушбу масканда 15 киши иш ўрнига эга. 

Туризм қишлоғида фаолият олиб бораётган уй меҳмонхоналари сайёҳлар оқимини кўпайишда муҳим ўрин тутмоқда. Тадбиркорлар Шуҳрат Салоҳиддинов ҳамда Алишер Камолов томонидан барпо этилган замонавий уй-меҳмонхоналари бугунги кунда маҳаллий ва хорижий туристлар билан гавжум.

– Яхши дам – меҳнатга ҳамдам. Фаолиятимиз оғир юмуш бажаришни тақозо қилиши сабабли вақти-вақти билан дам олиб турамиз, – дейди Андижон вилояти Балиқчи туманидан Иномжон Раҳмонов. – Оила аъзоларимиз билан биргаликда мана уч кундирки ҳордиқ чиқармоқдамиз. Нанайнинг мафтункор табиати ва фусункор табиати Туркия, Швейцария давлатларидаги курорт шаҳарлардан асло қолишмас экан. 

– Нанайда ўтган 2024 йилда умумий қиймати 20 миллион долларга тенг 58 дам олиш маскани, 250 дан ортиқ меҳмон уйлари қурилиб, 750 та иш ўрни яратилди. Бунинг натижасида 30 миллион долларлик туризм хизматлари экспорти амалга оширилиб, 280 мингдан ортиқ маҳаллий туристлар ташрифи кузатилди, – дейди Янгиқўрғон тумани ҳокимининг ўринбосари – туман инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи Собиржон Икромов.

Хитойлик тадбиркор ўзбек тилида сўзлади

Янгиқўрғон туманида хитойлик сармоядорлар билан ҳамкорликда амалга оширилган масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Qandiyon G'isht” қўшма корхонасининг қурилиш материаллари ишлаб чиқариш заводи юзлаб маҳаллий аҳоли бандлигини таъминлашга салмоқли ҳисса қўшмоқда.

Қандиён маҳалласи ҳудудида барпо этилган ғишт заводининг таъсисчиси Ўзбекистонда ўн йилдан зиёд яшаб, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган хитойлик инвестор Жанг Жин Йонг Пресс-тур қатнашчилари билан ўзбек тилида соф ва равон мулоқотга киришиб, барчани ҳайратда қолдирди.

Беш гектарлик майдонда ташкил этилган корхонада 60 миллион дона ғишт ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Олти миллион доллар чет эл инвестицияси киритилган корхонада ишчилар ўртача ойига 9-10 миллион сўм иш ҳақи олмоқда. Бундан ташқари бу ердан ғишт ташувчи ҳайдовчилар ҳамда бошқа тадбиркорлик субъектлари вакиллари ҳам даромад манбаига эга.

Фермер қанот бўлмоқда

“Янгиқўрғон янги тонгги” фермер хўжалиги томонидан 10 гектар ер майдонда интенсив усулида экилган помидор кўчатларини етиштиришда сув тежовчи технологияларнинг кенг жорий этилаётгани яхши самара бермоқда.

Хўжалик иш бошқарувчиси Абдулаҳад Абдураҳмоновнинг маълум қилишича, помидор ерга экилса, мавсум давомида камида уч марта чопиб, ишлов бериш талаб этилади. Интенсив шароитда эса фақат бир бор ишлов қилинади, холос.

Ўтган йили бошланган мазкур усулда 400 минг помидор ниҳоллари ўтқазилиб, унинг ҳар гектаридан 50 тонна маҳсулот олинди. Маҳсулот аҳоли дастурхонига етиб бориш билан бирга бир қисми қайта ишланиб, тадбиркор томонидан томат ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилди. Бундай хайрли ишга йигирмага яқин ишчи жалб этилган.

Қайд этиш жоиз, Янгиқўрғон туманида 2025 йилда жами 1008 гектар ерда сув тежовчи технологиялар, шундан, 350 гектарида томчилатиб, 50 гектарида ёмғирлатиб, 50 гектарида дискерт, 518 гектарида эгилувчан қувур, 40 гектарида эгатга плёнка тўшаб суғориш татбиқ этилиши режалаштирилган.

[gallery-23060]

Оқилхон Дадабоев, ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янгиқўрғонда янгича дунёқараш, янгича ривожланиш