ФОТОРЕПОРТАЖ

Бугун Термиз шаҳрига ташриф буюрган киши улкан бунёдкорлик ишларига гувоҳ бўлади. Шаҳар кўчаларида эски, деворлари нураб, томлари чўкиб бораётган, ҳудуд кўркини бузаётган уйлар ўрнида янги турар-жойлар, кўркам бино ва иншоотлар қад ростламоқда.

Янги қурилаётган турар-жойлар барча замонавий меъморчилик талаблари асосида лойиҳалаштирилган бўлиб, муҳандислик-коммуникация тизимлари билан тўлиқ таъминланади. Шунингдек, аҳолининг фаровон турмуши учун зарур бўлган ижтимоий инфратузилма объектлари ҳам барпо этилиши кўзда тутилган.       

Кўп вақт ўтмай, бугун бузилаётган ҳудудларда юксак шаҳарсозлик талаблари асосида барпо этилган гўзал маҳаллалар, замонавий шаҳарлар қад кўтаради. Фарзандларимиз шинам уйлар ва қулай шароитларда улғаяди.

[gallery-26166]

Термиз бугун янгиланмоқда. Бу янгиланиш эртанги авлод учун ёруғ келажак, замонавий турмуш ва фаровон ҳаёт пойдеворидир.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА

Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янгиланаётган Термиз