2026 йил 1 январь соат 17:00 ҳолатига кўра, мамлакатимизда жами 1094 нафар чақалоқ туғилди. Уларнинг 539 нафари ўғил, 555 нафари қиз болалардир.

Ҳудудлар кесимида энг кўп туғилиш Фарғона вилоятида — 138 нафарни ташкил этди.

Шунингдек, Сурхондарё вилоятида 135 нафар, Самарқанд вилоятида 125 нафар, Қашқадарё вилоятида 121 нафар, Наманган вилоятида 110 нафар чақалоқ дунёга келган. Энг кам туғилиш Сирдарё вилоятида — 19 нафар қайд этилди.

Маълум қилинишича, туғилганлар орасида 17 та эгизак ҳолати мавжуд бўлиб, улар жами 37 нафар болани ташкил этади. Хусусан, 30 нафари икки ҳомилалик, 3 нафари уч ҳомилалик ва 4 нафари тўрт ҳомилалик эгизаклардир.

Айни пайтда республика бўйлаб туғуруқ комплекслари ва тиббиёт муассасаларида шифокорлар томонидан гўдакларга белгиланган стандартлар асосида сифатли тиббий хизмат кўрсатилмоқда.

Байрам кунлари 4913 нафар акушер-гинеколог, неонатолог, доя ва ҳамшира навбатчилик асосида аҳолига хизмат қилмоқда.

Ҳамроз Баянов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги йилнинг илк кунида Ўзбекистонда 1094 нафар чақалоқ дунёга келди