Янги Тошкент қурилиши дирекцияси маълумотига кўра, Янги Тошкентгача янги метро йўлини қуриш режалаштирилган бўлиб, у кунига 230 минггача йўловчига хизмат кўрсатиши кутилмоқда.
Йўлнинг узунлиги 8 км бўлиб, у «Дўстлик» метро бекатидан бошланади ва учта бекатни ўз ичига олади.
Лойиҳа қиймати 110 млн АҚШ доллари этиб баҳоланган. Шу маблағдан 11 млн доллар 2025 йилда, қолган 99 млн доллар эса 2026 йилда ўзлаштирилиши режалаштирилган.
Ушбу лойиҳа қурилишининг инвестори — туркиялик Hvav Yapi Sanayi Ve Tic. A.S. компаниясидир.
Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Янги Тошкент шаҳрига метро йўли ҳозирги “Дўстлик” метро бекатидан бошланиб, янги марказгача боради. Узунлиги 21 километр, 9 та бекатдан иборат бўлиши кутилаётган бу метро кунига 230 минггача йўловчиларни қамраб олади.
Ш.Маматуропова, ЎзА