Олий суд пленумининг мажлисида айрим фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар ҳамда туманлараро маъмурий судларга илк бор судьялик лавозимига тайинланган судьяларнинг қасамёд қабул қилиш маросими ўтказилди.

Унда Судьялар олий кенгашининг қарорларига мувофиқ судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинланган 41 нафар судьянинг қасамёди эшитилди.  

Тадбирда Олий суд раиси Бахтиёр Исломов янги тайинланган  судьяларга фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини, давлат ва жамоат манфаатларини, юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат фаолиятида қабул қилган қасамёдга содиқ бўлиш зарурлигини таъкидлади.

Бунинг учун ватанпарварлик, халққа муҳаббат ва садоқат туйғуси билан сидқидилдан, ҳалол-пок меҳнат қилиш, нафақат судьялик ваколатини амалга ошириш жараёнида, балки хизматдан ташқари пайтларда ҳам Судьялар одоби кодекси талабларига оғишмасдан, қатъий риоя этиш ва бошқаларга ўрнак бўлиш, суд ҳокимияти обрўсини, судьянинг шаъни ва қадр-қимматини тушириш ёки унинг беғаразлиги, холислиги ва адолатлилигига шубҳа туғдириш мумкин бўлган ҳар қандай хатти-ҳаракатдан тийилиш шартлигини қайд этди.

Тадбирда илк бор лавозимга тайинланган судьяларга мамлакатимизда бошқа соҳалар каби суд-ҳуқуқ соҳасида ҳам ислоҳотлар изчиллик билан амалга оширилаётган бир даврда билимларини доимий равишда ошириб бориш, ишни кўриш билан чекланмасдан, мунтазам равишда ўз устида ишлаш ва шахсий ривожланишдан тўхтамаслик лозимлиги айтилди.  

Қасамёд қабул қилган янги судьяларга судьялик гувоҳномалари билан бирга "Судьяларнинг одоби кодекси" топширилди.

Н.Абдураимова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги тайинланган судьялар қасамёд қабул қилди