Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар ва ривожланиш агентлиги томонидан стратегик режалаштиришнинг янги механизмларини жорий этиш ва давлат инвестицияларининг ошкоралигини таъминлаш масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбати давомида Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилаётган аҳолини рўйхатга олиш бўйича маълумот ҳам тақдим этилди. 

Тадбирда қайд этилганидек, аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатдан ўтказиш стратегик режалаштиришнинг муҳим элементи бўлиб, ушбу рўйхат мамлакатнинг ривожланиш истиқболларини аниқлашда асосий аҳамиятга эга ҳисобланади. Аҳолининг демографик ва ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари ҳақида аниқ маълумот олиш ҳамда аграр сектор ҳолатини баҳолаш имконини беради. Охирги умумий аҳоли рўйхатга олиниши 1989 йилда ўтказилган.

Биринчи марта қўшма формат қўлланилади. Жумладан, илк 17 кун давомида маълумотлар интернет орқали онлайн тўпланади, шунингдек кейинчалик уйма-уй (ҳар квартира бўйича) соҳа текшируви «маҳалла еттилиги» вакиллари иштирокида ўтказилади. Халқаро амалиётдан келиб чиққан ҳолда Жаҳон банки, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси ва Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти иштирокида ишлаб чиқилган янги, соддалаштирилган формат харажатларни 1,3 триллион сўмга қисқартириш имконини беради.

Шунингдек, тадбир давомида инвестиция ва мониторинг жараёнларининг ошкоралиги, самарадорлиги ҳамда қулайлигини кескин оширишга қаратилган Геопортал тақдимоти ўтказилди.

Қайд этилганидек, ушбу рақамли платформа ишга туширилиши “Ўзбекистон – 2030” стратегияси, тармоқ стратегиялари ва давлат дастурларида белгиланган устувор мақсад ва вазифаларга эришишга қаратилган.

Жумладан, давлат ва фуқаролар учун мўлжалланган функционал имкониятлар геопортал давлат инвестицияларини режалаштириш учун муҳим восита сифатида яратилган бўлиб, у фуқароларнинг реал эҳтиёжлари ва инфратузилмаларнинг жорий ҳолати асосида дастурларни шакллантириш имконини беради.

Платформа қулайликлари шундан иборатки, барча ижтимоий объектларнинг ҳолатини реал вақт режимида рақамлаштириш ва кузатиб бориш, вазирлик ва идоралар ўртасида ҳаракатларни мувофиқлаштириш, ижтимоий объектлар тармоғини ривожлантириш бўйича қарорларни реал маълумотлар асосида қабул қилишни таъминлайди.

Гулноза Бобоева, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги стратегик режалаштириш механизмларини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди