1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни

Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги 8-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатининг олий тоифали ўқитувчиси, “Халқ таълими аълочиси” Шамсия Нажмиддинова ҳам илғор ўқитувчи, ҳам ташаббускор раҳбар.

Мактабда 2001 йилда тарих фани ўқитувчиси сифатида иш бошлаган серғайрат, ташаббускор ёш муаллима орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимига тайинланди.

Изланувчанлиги, тиришқоқлиги ва ташаббускорлиги туфайли ҳар иккала йўналишда ҳам пешқадам. Астойдил қилган ҳаракатлари натижасиз қолмади. Ўқитувчиликда ҳам, раҳбарликда ҳам қатор ютуқларни қўлга киритди.

Илғор ўқитувчи сифатида “Йилнинг энг яхши фани ўқитувчиси”, “Энг яхши методик тавсия”, “Янги давр раҳбари” танловларининг вилоят босқичларида фахрли ўринларни эгаллади. Дарс ишланмалари ва мақолалари “Маърифат”, “Тонг юлдузи”, “Умумтаълим фанлари методикаси” каби газета ва журналларда мунтазам ёритилмоқда. Ўқувчилари тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари фанларидан туман ва вилоят фан олимпиадалари ҳамда турли танловларнинг доимий ғолиби.

Муаллиманинг «6-7-8-синфлар учун Ўзбекистон ва жаҳон тарихи фанларидан савол-жавоблар тўплами», «8-синфлар учун давлат ва ҳуқуқ асослари фанларидан тестлар тўплами» номли услубий қўлланмалари туман мактабларида таълим жараёнига кенг татбиқ этиб келинмоқда. 2020 йилда унинг илғор иш тажрибаси республика миқёсида оммалаштирилди.

Шамсия Нажмиддинованинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари сифатида олиб бораётган фаолияти ҳам таҳсинга сазовор. Мактаб-интернатининг туман рейтингида пешқадамликни қўлдан бермай келаётганлигида унинг ҳам муносиб улуши борлигини алоҳида эътироф этиш лозим. Унинг ташаббуси билан мактабда қатор фан тўгараклари билан бирга “Инновацион лаборатория”лар ташкил этилган бўлиб, бу лабораториялар таркибида иқтидорли ўқувчилар билан кичик илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Илмий ва ижодий изланишлар олиб бораётган фаол иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг интилишларини рағбатлантириш мақсадида мактабда “Ёш аллома” кўкрак нишонининг таъсис этилгани эса ўзига хос янгилик бўлди.

2020 йилда 5 ташаббусни мактабларда жорий этиш бўйича ташкил этилган танловда мактаб жамоаси фаол иштирок этди. 3 та йўналиш бўйича республикада ғолибликни қўлга киритди. Жорий йилда эса мактаб-интернати “Обод мактаб” танловининг республика босқичи ғолиблари қаторидан ўрин олди.

Зариф Комилов, ЎзА

Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистоннинг фидойи устози