Ерга нур, элга ғурур, дилга сурур бағишлайдиган Наврўзи олам кунларида халқимизнинг меҳр, мурувват, яшариш, яшнатиш ва бунёдкорлик каби эзгу қадриятлари яққол намоён бўлади.

Кўклам айёми муносабати билан Наманган вилоятида бир қатор таълим масканлари қуриб битказилиб, ёш авлод ихтиёрига фойдаланишга топширилди. Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тизимида хайрли анъана давом эттирилиб, бунинг натижасида шаҳар ва туманлардаги илм даргоҳлари замонавий кўринишига келди. 

Давлатобод туманидаги 95-сонли умумтаълим мактабига давлат инвестиция маблағлари ҳисобидан 10 миллиард 691 миллион сўм эвазига янги 660 ўринли қўшимча ўқув биноси қурилиб, мавжуд 280 ўринли бино мукаммал таъмирланди. Жами 24 синф хонасидан иборат уч қаватли янги ўқув биносида 552 нафар ўқувчига замонавий шарт-шароитлар ва қулай имкониятлар яратилди.

Мактабнинг тантанали очилиш маросимида сўзга чиққанлар ушбу таълим муассасаси истиқбол эгаларини озод юртга муносиб хизмат қилувчи иқтидорлилар маскани бўлишига ишонч билдирди.

Учқўрғон туманида капитал таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилган 45-сонли мактабнинг 700 ўринли бинолари ўқувчилар учун чинакам байрам туҳфаси бўлди. 

Байрам тадбирида қатнашган мутасаддилар мамлакатимизда таълим тизимини ривожлантириш, ўқувчи ва ўқитувчилар учун муносиб шароитлар ҳозирлаш борасидаги ислоҳотларнинг амалий натижаси сифатида бу каби лойиҳалар изчил давом этаётганлигини таъкидлади.

Мактабдаги таъмирлаш ишлари учун 8 миллиард 400 миллион сўм маблағ сарфланиб, ўқув сиғими 320 ўриндан 700 ўрингача кенгайтирилди. Бу эса ҳудуддаги таълим билан қамровни кенгайтириш, ўқувчилар учун қулай ва замонавий имкониятлар эшикларини очди.

Бунёдкорлик ишлари натижасида, янги синф хоналари ва лабораториялар, замонавий спорт зали ва кутубхона, овқатланиш учун қулай ошхона, оқилона инфратузилма ва хавфсизлик тизими замонавий ҳолатга келтирилди.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/lAScdPjWo5g" title="YangiOʻzbekistonga munosib maktablar" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Оқилхон Дадабоев, Мардонбек Эсонбоев (сурат, видео), ЎзА

German
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистонга муносиб мактаблар (+видео)