Ижтимоий хизмат

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида ногиронлиги бўлган болалар учун давлат-хусусий шериклик асосида кундузги парвариш хизмати, Шўрчи туманида “Фаол ҳаётга қадам” дастури доирасида катталар учун янги, замонавий ёндашув асосидаги ижтимоий хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилди.

Президентимизнинг 2025 йил 3 февралдаги “Ногиронлиги бўлган болаларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ташкил этилган давлат-хусусий шериклик асосидаги марказ уч ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болаларга хизмат кўрсатади.  

Ногиронлиги бўлган болаларга янги хизматни ташкил этиш учун  Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси ва тадбиркор ўртасида ҳамкорлик битими имзоланиб, Жарқўрғон туманининг Қораянтоқ маҳалласидаги “Янги Ўзбекистон” массивида замонавий ва қулай шарт-шароитга эга кундузги парвариш маркази ташкил этилди.

–Янги масканда ногиронлиги бўлган болалар учун ижтимоий, реабилитацион, педагогик ва бошқа зарур хизматлар кўрсатилмоқда, –дейди Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Азиз Машрапов. –Бу орқали нафақат, болаларнинг ижтимоий ҳаётга мослашуви таъминланмоқда балки доимий парваришга муҳтож бўлган ота-оналар учун ҳам бандлик имконияти яратилмоқда. Кўплаб оналар ва оталар фарзандларига муносиб шароитда парвариш кўрсатилаётганидан кўнгли тўқ ҳолда ўз касбига қайтмоқда, ишини тикламоқда. Давлат ва хусусий сектор ўртасидаги бундай самарали шериклик, айниқса, мамлакатимиз ижтимоий ҳимоя тизими янги ёндашувлар сари дадил қадам ташлаётгани ва жамиятда меҳр-оқибат, бирдамлик тамойиллари мустаҳкамланаётганини кенг намоён этмоқда.

Айни пайтда марказда ўндан ортиқ ногиронлиги бўлган болага хизмат кўрсатилмоқда.  

Шўрчи туманида “Фаол ҳаётга қадам” дастури доирасида йўлга қўйилган ижтимоий хизматлардан 18 ёшдан катта бўлган, мустақил ҳаёт кечириш имконияти чекланган инсонлар фойдаланмоқда.  

[gallery-24043]

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 8 майдаги “Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ туманнинг Боботоғ маҳалласида иш бошлаган ижтимоий хизматлар маркази 20 ўринга мўлжалланган бўлиб, ҳозир ўн нафар парваришга муҳтож кексага хизмат кўрсатмоқда. Янги дастур аҳолининг ижтимоий заиф қатламига амалий ёрдам кўрсатишга, уларнинг ҳаёт сифатини оширишга қаратилгани билан аҳамиятли бўлмоқда.  

Ногиронлиги бўлган болалар ва ўзгалар парваришига муҳтож инсонлар учун хизмат кўрсатадиган янги марказлар вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам ташкил этилади.  

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистонда ёшу кекса меҳр ва эътибордан четда қолмайди