Бухоро давлат университетида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган “БухДУда долзарб бир кун” ёшлар фестивали юқори савияда ташкил этилди.

Фестиваль доирасидаги муҳим тадбирлардан бири сифатида БухДУ ректори бошчилигида олий таълим муассасалари вакиллари, профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирокида анъанавий “Зиёрат веломарафони” ташкил этилди. Унда иштирокчилар қадимий Чор Бакр ёдгорлик мажмуасида бўлди, тарихий-меъморий мерос билан яқиндан танишди.

Ёшлар фестивалининг яна бир эътиборга молик жиҳати – ҳуқуқий онгни оширишга хизмат қилувчи “Ёшлар ҳуқуқий сайли” бўлди. Вилоят адлия бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан 10 га яқин ташкилот махсус техник воситалар ва жиҳозлар тақдимотини ўтказди. Ёшлар Миллий гвардия, ФВВ, Ёнғин хавфсизлиги хизмати каби тузилмалар фаолияти билан яқиндан танишиш имконига эга бўлди.

[gallery-24114]

Фестиваль доирасида “Ёшлар карьераси ва бандлиги” кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Кўргазмада бир нечта ташкилот ва иш берувчилар – соғлиқни сақлаш тизими, мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари, хусусий сектор вакиллари иштирок этиб, ёшларга мавжуд иш ўринлари ва стажировка имкониятларини тақдим этди.

“Очиқ эшиклар куни” доирасида факультетлар ва илмий лабораториялар фаолияти намойиш этилди. Жумладан, Кимё ва нефть-газ технологиялари кафедрасида “Доришунослик”, “Қизиқарли кимё” ва “Нефть-газ кимёси асослари” тўгараклари қизиқарли тажрибалар билан таништирилди. Биотехнология ва озиқ-овқат кафедрасида эса “Ёш балиқчи” ва “Альгология ва микология” каби тўгараклар фаолияти тақдим этилди.

Шунингдек, таниқли драматург Лазиз Наврўзов асари асосида саҳналаштирилган “Бухорога саёҳат” комедияси спектакли вилоят мусиқали драма театри томонидан намойиш этилди. Шу билан бирга ёшлар учун 90 дақиқа давомида миллий кинематография намуналари, хусусан “Исломхўжа” бадиий-тарихий фильми кўрсатилди.

Фестиваль давомида университет спорт залларида футбол, кураш, бокс, волейбол, баскетбол каби спорт турларида кўргазмали мусобақалар ўтказилди. Жисмоний тарбия ва спорт факультети томонидан ташкил этилган спорт тўгараклари фаолияти билан ҳам ёшларга таништирилди.

Ректор иштирокидаги “Ёшлар илмий-инновацион ривожланади” тадбири университет ректори Обиджон Хамидов томонидан очиб берилди. У ўз нутқида БухДУда ёшларга яратилаётган шароитлар  бепул тўгараклар, чет тилларини ўрганиш имкониятлари, сунъий интеллект, робототехника, ИТ ва бошқа замонавий фанлар бўйича берилаётган таълим ҳақида маълумот берди.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари. 

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!”