Муносабат

Ўзбекистон сўнгги йилларда камбағалликни қисқартиришда янги моделни ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этди. Бу энг аввало манзилли ижтимоий дафтарлар, маҳаллабай ишлаш тизими, эҳтиёжманд аҳолини даромад манбалари билан таъминлаш каби чора-тадбирларда кўзга ташланмоқда. Натижада 7,5 миллион аҳоли камбағалликдан чиқарилиб, 2024 йилда камбағаллик даражаси 8,9 фоизга туширилди. Жорий йил якунигача бу кўрсаткични 6 фоизга етказиш режалаштирилмоқда. 

Куни кеча Наманган вилоятида “Камбағалликдан фаровонлик сари” III халқаро форуми ўтказилди. Бу рақамлар форум иштирокчилари учун муҳим тажриба сифатида хизмат қилади, чунки камбағалликни қисқартиришнинг барқарор механизмлари дунё мамлакатлари учун ҳам долзарб ҳисобланади.

Дарҳақиқат, бугун мамлакатимизда иқтисодиётнинг икки баробар ўсиши, аҳоли жон бошига даромаднинг 3,5 минг долларгача етиши ижтимоий сиёсат самарадорлигини кўрсатмоқда. Мазкур натижалар нафақат иқтисодий барқарорликни, балки аҳоли турмуш сифати ошишига ҳам хизмат қилмоқда. Ўтказилган “Камбағалликдан фаровонлик сари” III халқаро форумида бу жараённинг асосий йўналишлари ва истиқболлари кенг муҳокама этилди. Бу эса нафақат мамлакатимиз, балки бутун минтақа учун долзарб воқеа бўлди. Форум очилишида Президентимиз иштирок этиб, дунёдаги глобал беқарорлик, иқтисодий инқирозлар ва иқлим ўзгаришлари ортида юзага келаётган қашшоқлик муаммосига эътибор қаратди. Бугун камбағаллик масаласи давлатлар учун стратегик вазифага айлангани, уни ҳал қилишда ҳар бир мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий сиёсати синовдан ўтаётгани таъкидланди. Форум нафақат миллий ислоҳотларни, балки жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорликдаги ташаббусларни ҳам ўз ичига олди.

Унинг яна бир муҳим аҳамияти шундаки, камбағалликка қарши курашда комплекс ёндашувни муҳокама қилиш учун глобал майдон бўлди. Форум доирасида Президентимиз таъкидлаган еттита устувор йўналиш – барқарор иш ўринлари яратиш, сифатли таълим, хотин-қизлар фаоллигини ошириш, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя, инфратузилмани ривожлантириш ва давлат харажатларини самарали йўналтириш долзарб мавзулар сифатида қайд этилди.

Айниқса, камбағал оилалар фарзандларини таълим ва касбга йўналтириш, хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш, аҳолини тиббий хизмат билан қоплаш каби масалалар инсон капиталини ривожлантиришга йўналтирилгани билан муҳим. 

Форумда 200 га яқин халқаро эксперт иштирок этиб, Ислом молияси имкониятлари, бизнес инклюзивлиги ва молиявий архитектура каби масалалар муҳокама қилинди. Бу глобал ечимларни излашда Ўзбекистоннинг тажрибаси ва ташаббуслари дунё миқёсида қўлланилишидан далолатдир.

Яна бир долзарб жиҳати халқаро молия институтлари ва донор ташкилотлар билан ҳамкорлик масалаларидир. Ўзбекистоннинг 2026 йилда Хивада халқаро конференция ўтказиш ташаббуси камбағалликка қарши курашда янги молиявий архитектура яратишда муҳим босқич ҳисобланади. Бу билан мамлакатимиз нафақат ички сиёсатда, балки глобал иқтисодий муносабатларда ҳам фаол иштирокчи сифатида намоён бўлмоқда.

Шунингдек, инфратузилма ривожланиши, маҳаллаларни обод қилиш, иш ўринлари ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш каби йўналишлар аҳолининг кундалик турмуш сифатига бевосита таъсир кўрсатади. Халқаро экспертлар бу йўналишларнинг амалий натижалари билан қизиқиши, Ўзбекистон моделини ўрганишга интилиши форумнинг аҳамиятини янада оширди.

Бугунги глобал иқтисодий муаммолар фонида унда қашшоқликни қисқартириш бўйича миллий тажрибалар, ечимлар ва истиқболлар муҳокама қилинди. Ўзбекистоннинг камбағалликка қарши олиб бораётган изчил сиёсати халқаро майдонда алоҳида эътироф этилди.

Бу эса нафақат мамлакатимиз, балки бутун жаҳон ҳамжамияти учун камбағаллик муаммосига инновацион ёндашувларни ишлаб чиқишда муҳим платформа бўлиб хизмат қилди. 

Шубҳасиз, мазкур тадбирнинг натижалари узоқ муддатли истиқболда Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётини мустаҳкамлаш, дунё мамлакатлари билан тажриба алмашиш ва камбағалликка барҳам беришда муҳим қадам бўлиб қолади.

Равшан ФОЗИЛОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Тадбиркорлик, 

рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси аъзоси

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистон тажрибаси: камбағалликка барҳам беришда муҳим қадамлар ташланмоқда