Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонаси томонидан Минтақавий тадқиқотлар институти (Institute of Regional Studies, IRS) билан ҳамкорликда атоқли сиёсатшунос Қудратилла Рафиқовнинг «Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли» китобининг инглиз тилидаги нашри тақдимоти ўтказилди.
Тадбирда Покистон Президентининг Матбуот котиби Муртазо Саланги, Покистон вазирлик ва идоралари раҳбарлари, парламент палаталари аъзолари, Исломободдаги ўндан ортиқ хорижий элчилар, дипломатик корпус вакиллари, бизнес ва илмий-¬академик доиралар, оммавий ахборот воситалари ходимлари, шунингдек, Исломобод ва унга туташ ҳудудларда яшовчи ватандошлар, кенг жамоатчилик иштирок этди.
Ўзбекистондан Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси, «Ishonch» ва «Ishonch-Доверие» газеталари бош муҳаррири Ҳ.Эрматов, «Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори Э.Туляков ва бошқалар қатнашди.
Тадбир аввалида Ўзбекис¬тон Респуб¬ликаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар мавзуидаги видеороликлар намойиш этилди.
Тақдимотни Ўзбекистоннинг Покис¬тон Ислом Респуб¬ликасидаги элчиси Алишер Тўхтаев очиб берди. Дипломатик миссия раҳбари қисқа вақт ичида Исломободда Ўзбекистон ҳақида учта муҳим китоб – Муҳаммад Аббос Хоннинг «Uzbekistan: The Third Renaissance – The Concept of the Future» ҳамда Меҳмуд ул-Ҳасан Хоннинг «Shavkat Mirziyoyev: Great Leader of Reforms and Regional Integration» ва ¬Қудратилла Рафиқов муаллифлигидаги «Янги Ўзбекис¬тон: ¬Шавкат Мирзиёев йўли» номли асарларининг кенг жамоатчиликка тақдим этилгани, Покистон илмий-академик доира вакиллари орасида Ўзбекистонга бўлган қизиқиш ортаётганидан далолат беришини таъкидлади.
[gallery-26820]
Шунингдек, Қудратилла Рафиқовнинг ушбу китобида Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги юртимизда амалга оширилаётган ортга қайтмас ислоҳотлар жараё¬¬ни, иқтисодиётни либераллаштириш, камбағалликни қисқартириш, ташқи сиёсат, маданий дипломатия ва минтақавий интеграция каби масалалар батафсил ёритилгани қайд этилди.
– Ўзбекистон раҳбарининг «ислоҳотлар статистика учун эмас, инсон қадри, шаъни ва келажаги учун» экани ҳақидаги тамойи¬лига таянган ҳолда юртимизда «Янги Ўзбекистон» ғоясини ҳаётга татбиқ этиш амалий стратегияга айлангани, рақамли иқтисодиёт, «яшил» энергетика, хорижий инвес¬тицияларни жалб қилиш ва ёшлар учун янги иш ўринларини яратиш борасидаги ютуқлар китобда чуқур таҳлил этилган, – деди дипломатик миссия раҳбари.
Маърузада Президент ¬Ш.Мирзиёев ва Бош вазир Ш.Шариф шафелигида икки мамлакат ўртасида стратегик шериклик сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани, томонлар Марказий ва Жанубий Осиёни боғловчи стратегик лойиҳалар, жумладан, Трансафғон темир йўлини қуриш устида изчил ҳамкорлик қилаётгани, ўзаро савдони 2 миллиард АҚШ долларига етказиш бўйича қўшма чоралар ишлаб чиқилаётгани алоҳида эътироф этилди.
Сенатор Ҳусан Эрматов ҳозирги кундаги ислоҳотлар тизимли ва қамровли тусга эга эканини, улар мамлакатнинг мутлақо янги қиёфасини шакллантираётганини таъкидлади.
Тадбир иштирокчиларига тақдимоти ўтказилаётган китобнинг мазмуни ҳақида батафсил маълумот берилди. Хусусан, сиёсий эсселарнинг ҳар бири тарихий аҳамият касб этувчи муҳим лойиҳалар, воқеликларга асос-лангани, бунда мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсати, жумладан минтақавий сиёсат борасида қисқа муддатда эришилган натижалар таҳлилига бағишланганига эътибор қаратди.
«Тараққиёт стратегияси» маркази директори Элдор Туляков сўнгги саккиз йилда Ўзбекистонда давлат ва жамият муносабатларини тубдан қайта шакллантиришга қаратилган кенг қамровли сиёсий ислоҳотлар амалга оширилганини қайд этди. «Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли» китоби айнан шу жараёнларни тизимли таҳлил қилиб, мамлакат тараққиётининг янги модели шаклланаётганини очиб берганини урғулади.
– Ислоҳотларнинг асосий йўналиши инсон қадрини давлат бошқарувининг бош тамо¬йилига айлантиришдир. Конс¬титуциявий ва ҳуқуқий янгиланишлар орқали давлатнинг легитимлиги фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғланди. Давлат идоралари фаолиятида «фуқарога хизмат қилиш» тамойили устувор бўлди. Сиёсий ислоҳотлар фуқаролар иштирокини инс¬титуционал даражага олиб чиқди. Халқ қабулхоналари, виртуал мурожаат платформалари, қонун лойиҳалари бўйича жамоатчилик муҳокамалари ва «Очиқ бюджет» механизмлари орқали аҳоли давлат қарорларини қабул қилиш жараё¬нида фаол иштирок этмоқда. Шу билан бирга, фуқаролик жамияти ва очиқ ахборот муҳитининг роли кучайди. Нодавлат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ва рақамли платформалар жамоатчилик назоратини кенгайтириб, давлат фаолиятининг ошкоралигини таъминламоқда. Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлашга қаратилган сиёсат ислоҳотларнинг ижтимоий барқарорлигини мустаҳкамламоқда. Ислоҳотларнинг муҳим йўналишларидан бири ҳисобдорликни кучайтиришдир. Суд-ҳуқуқ тизими, парламент ва маҳаллий вакиллик органларининг назорат ваколатлари босқичма-босқич кенгайтирилмоқда. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича миллий институтлар фаолия¬¬ти мус¬таҳкамланди, – деди Элдор Туяков.
Покистон Президентининг Матбуот котиби Муртаза Салонги ўз навбатида Ўзбекис¬тонда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнини, жамият ҳаётини янгилаш, аҳоли фаровонлигини ошириш, ижтимоий йўналтирилган сиёсатни янада мустаҳкамлашни «Ривож¬ланишнинг Ўзбекистон модели», деб атади.
IRS президенти Жовхар Салим ўз чиқишида Ўзбекис¬тонда Президент Шавкат ¬Мирзиёев бошчилигида сиёсий, савдо-иқтисодий, ижтимоий, маданий соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар, модернизация жараёнлари, очиқ ва прагматик ташқи сиёсатнинг моҳияти асарда батафсил ва жонли мисоллар билан очиб берилганини таъкид¬лади.
Шунингдек, Жовхар Салим «Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли» китоби Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ва демократик ислоҳотларнинг янги даврига мос бўлганини ва у респуб¬лика тараққиёт йўлини ўзида таҳлилий акс эттирганини қайд этди.
Тадбир якунида миллий санъат намуналари кўргазмаси намойиш қилинди.
ЎзА