Янги Ўзбекистоннинг минтақавий ва халқаро жараёнлардаги иштироки йилдан йилга сезиларли даражада ошиб бормоқда. Мамлакатимиз ўз миллий манфаатларига асосланган ҳолда очиқ, ўзаро ишончга асосланган, конструктив ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш йўлини танлаган. Бу кўп томонлама ташқи сиёсат ўзининг прогрессив характери ва тинчликпарварлиги билан халқаро майдонда ҳақли эътироф ва олқишга сазовор бўляпти. Жаҳон ҳамжамияти олдида Ўзбекистон Республикасининг обрў-эътибори ошиб бормоқда.

Дарҳақиқат, Ўзбекистон Марказий Осиёда мувозанатли ташқи сиёсат юритувчи, қўшнилар билан ҳамкорликни чуқурлаштирувчи ва глобал жараёнларда фаол иштирок этувчи давлат сифатида танилмоқда. Сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори, таҳлилчи Жаҳонгир Акрамов билан суҳбатимиз ҳам худди шу мавзуда бўлди.

– Мустақиллик бизнинг сиёсий тарихимизда туб     бурилиш ясади, –деди Ж. Акрамов. – Авваллари ташқи сиёсат марказий империя қарорларига бўйсунган бўлса, энди Ўзбекистон ўз манфаатлари ва минтақа эҳтиёжларини уйғунлаштирган ҳолда сиёсий позициясини шакллантира бошлади. Бу бизга Марказий Осиёда ўз овозимизни янгича эшиттириш имконини берди. Ўзбекистон минтақавий ташаббускор сифатида тан олинмоқда. Чегараларни очиш, иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, транспорт-коммуникация лойиҳаларини йўлга қўйиш ва маданий алмашинувни кучайтириш борасидаги қадамларимиз қўшниларимизнинг ҳам ишончини мустаҳкамлади. Ўзбекистоннинг овози энди нафақат минтақада, балки халқаро майдонда ҳам баралла янграмоқда.

 –Сув ва энергия каби умумий муаммоларда Ўзбекистоннинг ролини қандай  баҳолайсиз?

– Сув ва энергетика масалалари Марказий Осиё учун стратегик аҳамиятга эга. Ўзбекистон сўнгги йилларда бу соҳада “ҳамкорлик дипломатияси”ни илгари сурди. Яъни, сув ресурсларини бошқариш ва электр энергиясини алмашишда рақобатни эмас, балки қўшма манфаатларни биринчи ўринга қўйди. Масалан, Тожикистон ва Қирғизистоннинг гидроэнергетик салоҳиятини Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг энергетика эҳтиёжлари билан уйғунлаштириш бўйича ташаббуслар ишлаб чиқилди. Бундан ташқари, иқлим ўзгариши фонида сув муаммоси янада кескинлашаётган бир пайтда Ўзбекистон халқаро ташкилотлар – БМТ, Европа Иттифоқи ва Жаҳон банки билан ҳамкорликда “сув дипломатияси” ни ривожлантиришга киришди. Бу эса Ўзбекистоннинг минтақавий мувозанатни сақлашдаги ролини оширди.

– Юртимизнинг минтақада ёшлар ва таълим алмашинувидаги ўрни ҳақида нима дея оласиз?

–Ўзбекистонда ёшлар сиёсатига стратегик йўналиш сифатида алоҳида эътибор қаратилмоқда. Биз демографик таркибда ёшларнинг улкан улуши борлигини ҳисобга олиб, уларни минтақавий ҳамкорлик жараёнларига фаол жалб этишга интиламиз. Бунинг натижасида Тошкентда Марказий Осиё ёшлар форуми йўлга қўйилди. Ушбу майдон қўшни давлат ёшларига ўзаро мулоқот қилиш, биргаликда лойиҳалар ишлаб чиқиш имконини яратмоқда. Бундан ташқари, талабалар алмашинув дастурлари ҳам сезиларли даражада кенгайди – бугун Тошкент, Самарқанд, Бухоро олийгоҳларида қўшни давлатлардан келган талабалар ўқиши оддий ҳодисага айланган.

Ёшларнинг илмий ва инновацион лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш эса нафақат таълим, балки минтақавий инновацион ҳамкорликнинг мустаҳкамланишига хизмат қилмоқда. Шундай қилиб, Ўзбекистон ёшлар дипломатияси орқали минтақада бирлаштирувчи куч вазифасини бажармоқда.

– Маданият, санъат ва спорт орқали қўшниларимиз билан қанчалик яқинлашдик?

– Маданият халқларни яқинлаштиришнинг энг кучли воситаларидан биридир. Ўзбекистон мустақилликдан кейин қўшни давлатлар билан нафақат сиёсий ва иқтисодий, балки маданий алоқаларни ҳам фаол ривожлантирди. Масалан, қўшма концертлар, театр гастроллари, китоб кўргазмалари, маданият кунлари ўтказилди. Бундай тадбирлар халқларимизни бир бирига янада яқинлаштирди, умумий қадриятларни тиклади. Спорт ҳам бу жараёнда муҳим роль ўйнади. Футбол, кураш, бокс ва бошқа спорт турларида қўшма мусобақалар ташкил этилиши нафақат профессионал спортчиларнинг, балки ёшларнинг ҳам дўстлигини мустаҳкамлади. Ҳаттоки халқаро мусобақаларда бизнинг спортчиларимиз бир бирини қўллаб-қувватлаши минтақавий бирдамликни кўрсатди. Шундай қилиб, маданият ва спорт дипломатияси минтақа халқларининг қалбини яқинлаштиришда самарали восита бўлиб хизмат қилди.

– Хавфсизлик масалаларида – терроризм ва миграция бўйича қандай тажриба тўпладик?

– 1990 йилларнинг охири ва 2000 йиллар бошида минтақа катта хавф-хатарлар олдида қолди. Халқаро террористик гуруҳларнинг фаолияти, диний экстремизм ва ноқонуний миграция бизни янги хавфсизлик сиёсати ишлаб чиқишга мажбур қилди. Ўзбекистон бу даврда хавфсизликни таъминлаш бўйича қатъий чораларни амалга оширди, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтирди. Бизнинг тажрибамиз шуни кўрсатдики, хавфсизликни фақат куч ишлатиш билан эмас, балки ёшларни тўғри тарбиялаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, таълим ва маърифатни ривожлантириш орқали мустаҳкамлаш мумкин. Шу билан бирга, меҳнат мигрантларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, улар учун ижтимоий кафолатлар яратиш борасида ҳам Ўзбекистон минтақада илғор ташаббусларни илгари сурди. Бугун миграция сиёсатимиз бошқа давлатлар учун ҳам амалий тажриба бўлиб хизмат қилмоқда.

– Келгуси ўн йилда Ўзбекистон қайси соҳада минтақанинг “драйвери” бўлиши мумкин?

– Келгуси ўн йиллик Ўзбекистон учун янги имкониятлар даври бўлади. Менимча, учта соҳада биз минтақанинг “драйвери” бўлишимиз мумкин. 

Яшил энергетика ва экология. Иқлим ўзгариши фонида қайта тикланувчи энергия манбаларига ўтиш Марказий Осиё учун зарурат. Ўзбекистон бу соҳада қуёш ва шамол энергетикаси лойиҳаларини амалга оширишда етакчи бўлиши мумкин.

Рақамли иқтисодиёт ва инновациялар. Бугун рақамлаштириш давлат бошқарувидан тортиб таълим, соғлиқни сақлаш ва молиявий хизматларгача кириб келди. Ўзбекистон ёшларининг интеллектуал салоҳияти бизни минтақавий технопарк ва стартап марказига айлантиради.

Транспорт-логистика маркази. Географик ўрнимиз – Шарқ ва Ғарб, Шимол ва Жанубни боғловчи табиий кўприк. Шу боис, халқаро транспорт йўлакларининг ривожланишида Ўзбекистон “асосий боғловчи бўғин” вазифасини бажара олади.

Умуман, Ўзбекистон келгуси 10 йилда минтақавий интеграциянинг “моторига” айланиши мумкин. Бу эса фақат бизнинг эмас, балки бутун Марказий Осиё халқларининг фаровонлиги учун хизмат қилади.

Мамлакатимиз мустақиллик йилларида нафақат ўз давлатлигини мустаҳкамлади, балки минтақада ҳам янги ўрин эгаллади. Сув ва энергетика муаммоларини ҳал этишдаги конструктив ёндашув, ёшлар дипломатияси, маданият ва спорт орқали халқларни яқинлаштириш, хавфсизлик соҳасида тўпланган тажриба ва келгусидаги “драйверлик” салоҳияти Ўзбекистонни минтақавий ҳамкорликнинг етакчи марказига айлантирмоқда.

Суҳбатдошимиз таъкидлаганидек, бу жараёнлар Ўзбекистоннинг мустақилликдан кейинги энг йирик ютуғидир. Бизнинг овозимиз энди нафақат эшитилмоқда, балки минтақавий тараққиётнинг йўналишларини белгиловчи муҳим кучга айланмоқда.

 ЎзА мухбири Мусулмон Зиё суҳбатлашди

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистон овози нафақат минтақада, халқаро майдонда ҳам баралла янграмоқда