Самарқандда шу номдаги спорт мусобақаларининг вилоят босқичига старт берилди.
Мусобақанинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси спорт вазири Адҳам Икромов мазкур турнир миллий терма жамоалар учун иқтидорли ёшларни саралашга хизмат қилишини таъкидлади ва иштирокчиларга омад тилади.

“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари" спорт мусобақалари доирасида ёшлар дзюдо, бокс, таэквондо WT, оғир атлетика, юнон-рум кураши, эркин кураш, енгил атлетика, стол тенниси, бадиий гимнастика, баскетбол бўйича беллашади.

Мусобақанинг вилоят босқичи ғолиблари ҳар йили Олимпия шаҳарчасида ўтказиладиган Президент олимпиадасида иштирок этади.


Ғолиблар уй, автомобиль каби қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши ҳамда биринчи ва иккинчи ўринни олган спортчилар Республика олимпия ва паралимпия марказига қабул қилиниши белгиланган.
Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари