Спорт вазирлиги ва Миллий олимпия қўмитаси мутасаддилари иштирокида ўтказилган йиғилишда “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” ўйинларини ўтказиш масаласи кўриб чиқилди.
Мулоқот давомида “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” ўйинларига олиб борилаётган тайёргарлик, оммавий спортни ривожлантириш, селекция тизимини такомиллаштириш, жойлардаги спорт мажмуаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда спорт захирасини қўллаб-қувватлаш бўйича ҳолат таҳлил этилди.
Муҳокамалар жараёнида мазкур йўналишлар юзасидан амалга оширилаётган ишлар бўйича масъулларнинг ҳисоботлари тингланди.

Суҳбат якунида режалаштирилган тадбирлар борасида керакли тавсиялар ва аниқ топшириқлар берилди.
Шу билан бирга, спортчиларни, миллий терма жамоаларни халқаро мусобақа ва чемпионатларга пухта тайёрлаш, ёшларни спортга кенг жалб этиш, ҳудудий ташкилотлар ва спорт муассасалари билан ҳамкорликни янада кучайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Т.Рўзиев, ЎзА