Нукусда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан илгари сурилган “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” спорт мусобақалари 2- босқичининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев сўзга чиқиб, йиғилганларни мусобақанинг очилиши муносабати билан қутлади ва спортчиларга омад тилади.

Таъкидланганидек, 5-28 август кунлари мазкур мусобақаларнинг 2-босқичи доирасида жами 10 та спорт тури бўйича ғолиблар аниқланиши белгиланган. Ушбу босқичда муваффақиятли иштирок этиб, якунда ғолиб бўлган иштирокчилар учинчи босқич — Президент олимпиадасида иштирок этиш имкониятини қўлга киритишади.

Очилиш маросимидан сўнг белгиланган беллашув бошлаб юборилди. Унда барча шаҳар ва туманларидан келган ёш спортчилар иштирок этмоқда.

Мусобақалар якунида ғолиблар диплом, медал ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишади.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларига старт берилди