Спорт вазирлигида ўтказилган йиғилишда “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” спорт мусобақасига қачондан старт берилиши масаласи кўриб чиқилди.
Янгича шаклдаги мусобақага тайёргарлик масалаларига бағишланган селектор йиғилишида жойларда мусобақаларни самарали ташкил этиш, дастури, танланган спорт базаларининг ҳолати ҳамда ғолиб ва совриндорларни рағбатлантиришга доир фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Миллий спортимиз ривожи йўлида янги бурилиш нуқтаси бўлган “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақалари турли спорт турлари бўйича миллий терма жамоа учун рақобатбардош ва иқтидорли ёшларни саралашда катта танлов майдони бўлиш билан бирга юртимизда оммавий спорт тарғиботини кучайтиришга мустаҳкам замин яратади.


Йиғилишда мусобақаларни юқори савияда ўтказиш бўйича қўшма қарор имзоланди. Ҳудудий вакиллар билан мусобақаларга тайёргарлик ҳолати таҳлил этилди, мавжуд муаммолар ва камчиликлар муҳокама қилинди. Мутасаддиларга аниқ вазифалар белгиланиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилди.
Т.Рўзиев, ЎзА