Ўзбекистон дзюдо федерациясида "Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари" мусобақаларига тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди.

Муҳокамалар давомида жорий йилдан мамлакатимиз спортчилари учун ўз иқтидорини намойиш этиш йўлида янги мусобақалар тизими йўлга қўйилгани эътироф этилди. Бу, маҳоратли спортчиларни аниқлашда мураббийларга катта селекция майдонини вужудга келтиришга қаратилгани билан аҳамиятли экани таъкидланди.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Комилов олиб борган йиғилиш давомида йил давомида ўтказиладиган ички ва халқаро турнирлар, уларга тайёргарлик кўриш, ҳудудлар фаолиятини такомиллаштириш, дзюдо заллари самарадорлигини ошириш, Урганч ва Денов спорт маҳорати мактабида замонавий ўқитиш методикасини жорий қилиш каби масалалар хусусида сўз борди.

Жорий йилнинг 10-17 июнидан дзюдо бўйича бошланадиган уч босқичли "Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари" мусобақаларини жойларда юқори савияда, байрамона ўтказишга алоҳида эътибор қаратиш, беллашувларда шаффофликни таъминлаш лозимлиги қайд этилди.

Шунингдек, кўрсаткичи паст вилоятлар ишини таҳлил қилиш, уларда Бухоро тажрибасини татбиқ этиш, клублар фаолиятини ривожлантириш масалаларига тўхталиб ўтилди. Кўриб чиқилган йўналишлар бўйича мутасаддиларга вазифалар белгиланди.

Т.Рўзиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари" дзюдочилар учун катта имкониятлар майдони