Андижонда “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида “Янги Ўзбекистон фотожурналистлар нигоҳида” мавзусида фотокўргазма ташкил этилди.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими ташаббуси билан мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллик байрами олдидан Андижон шаҳридаги “Жоме” меъморий мажмуаси – Регистон майдонида ташкил этилган фотокўргазмада 10 нафарга яқин фотожурналист ўзининг ижодий ишлари билан иштирок этди.  

Тадбирнинг очилишида сўз олган Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими раиси Махпурахон Артиқова, фахрий фотожурналистлар  Хурсандбек Араббоев, Тўрахон Ғофуров ва бошқалар томонидан бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ишлари, Янги Ўзбекистоннинг шаклланиши билан боғлиқ жараёнларни суратларга муҳрлаш  шарафли, қолаверса, ўзига хос масъулиятли вазифа эканлиги таъкидланди.  

Бу борада оммавий ахборот воситалари, матбуот хизматларида иш олиб борётган, шу билан бирга, нафақада бўлса-да, мазкур жараёнда фаол иштирок этаётган фотографлар, айниқса, фотожурналистларнинг алоҳида ўрни ва роли борлиги эътироф этилди.    

Кўргазмада иштирокчиларнинг кундан-кунга юксалиб бораётган юртимиз ҳаётининг турли жабҳаларида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, давримиз қаҳрамонларининг қиёфаси, жамиятдаги ўзига хос жараёнлар, табиат манзаралари акс этган 200 га яқин фотосуратлари намойиш этилди.  

–Фотосурат бу фотоқоғозга муҳрланган тарих, – дейди кўргазма қатнашчиси, фахрий фотожурналист Хурсандбек Араббоев. – Ана шу тарихни, айниқса, Янги Ўзбекистонимизнинг шаклланиш жараёнлари акс этган фотосуратларни яратиш ижодкордан катта масъулият, маҳорат ва профессионалликни талаб этади. Ишонаманки, ҳамкасбларим томонидан яратилаётган фотосуратлар бугунги кун нафасини тўлақонли акс эттиришга ёрдам беради.  

[gallery-24659]

Фотокўргазмада ЎзА фотомухбири Зуҳриддин Умрзоқовнинг ижодий ишлари ҳам мутахассис ва мухлислар томонидан  алоҳида эътироф этилди.  

Фотокўргазма юртимиздаги ўзгаришлар, бунёдкорлик ишларини кенг тарғиб этиш, шу орқали юртдошларимиз, ёшлар қалбида ватанга муҳаббат, тинч ва фаровон ҳаётимизга шукроналик туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.  

Ф. Убайдуллаев,

З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистон фотожурналистлар нигоҳида