Бухоро туманининг Бухоро шаҳрига ёндош “Боғидашт” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 40 гектар майдонда барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон боғи”да оммавий дарахт экиш тадбири ўтказилди.

Унда вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, Бухоро шаҳар ва Бухоро туман ҳокимлиги мутасаддилари, сиёсий партиялар вакиллари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари, кенг жамоатчилик вакиллари, ободонлаштириш бошқармаси ишчи хизматчилари, спортчи ёшлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди. 

Тадбир фольклор жамоаларининг чиқишлари, дорбозларнинг дор ўйинлари билан бошланиб, йиғилганларга байрамона кайфият улашди. 

Дастлаб удумларимизга кўра, эҳсон уюштирилди. Мазкур ҳудуд сўлим ва кўркам боғ бўлишини тилаб дуога қўл очилди. 

[gallery-16594]

Оммавий дарахт экиш тадбири аввалида сўзга чиққан вилоят ҳокими Ботир Зарипов муборак Рамазон ойида яхши ният қилиб, ерга ниҳол экиш савоб амаллардан эканини таъкидлади. 

–“Янги Ўзбекистон боғи” яқин келажакда шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари учун табиат қўйнида дам оладиган сўлим маскан бўлади, – деди вилоят раҳбари. – Унга туташ ҳудудда фавворалар, стадион, спорт майдончалари, болалар ўйингоҳи барпо этилади. Келгусида бу ерда умумхалқ байрамлари, маданий-маърифий тадбирлар ўтказилади. 

Шундан сўнг яхши ният билан барча “Янги Ўзбекистон боғи”га дарахт ўтқазди. Тадбир давомида 6 мингга яқин дарахт кўчати экилди. Боғ ҳудудида барпо этилиши режалаштирилаётган лойиҳалар тақдимоти ҳам бўлди. 

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Янги Ўзбекистон боғи”га дарахт кўчатлари ўтқазилди