16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни

Олий Мажлис ҳузуридаги фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Бухоро вилояти бўлинмаси ташаббуси билан Бухоро давлат университетида 16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни муносабати билан “Янги Ўзбекистон – бағри кенг диёр” шиори остида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. 

Тадбирда ўзбек халқи миллатлараро тотувлик, дўстона муносабат, бағрикенглик тимсоли, қолаверса, тарихи бир неча минг йилликларга туташ кўҳна ва боқий Бухоро қадим Шарқ цивилизацияси бешикларидан бири сифатида тан олингани таъкидланди.

Бухоро вилоятида 40 га яқин миллат ва элат вакиллари бир оила бўлиб яшаб келмоқда. Айни кунда 12 миллий маданий марказлар фаолият олиб бормоқда. 

[gallery-26210]

– “Халқаро бағрикенглик куни”га бағишланган маданий-маърифий тадбирлар ҳафталиги ўзига хос анъана кўринишини олаётгани жойларда аҳоли, айниқса, ёш авлодни, вилоятда истиқомат қилаётган турли миллат ва элат вакилларининг тили, маданияти, анъаналари ва урф-одатларини сақлаш ҳамда ривожлантиришга, мамлакатимиз тараққиётига ўз ҳиссасини қўшишга, жамиятда кўп миллатли катта оила туйғусини, миллатлараро тотувлик ҳамда диний бағрикенгликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир, – дейди тожик-форс миллий маданий маркази раҳбари Рауф Авезов.

ЮНEСКО халқаро ташкилоти шафелигида дунёда тинчлик, миллатлар ва элатлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришда қатор ишлар амалга оширилди. Бағрикенгликка оид 70 дан зиёд халқаро ҳужжат қабул қилинган. 1995 йил 16 ноябрда Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтган ЮНEСКО Бош конференциясининг 28-сессиясида эълон қилинган “Бағрикенглик тамойиллари декларацияси” бу саъй-ҳаракатнинг ёрқин намунасидир.

– Ҳозирда мазкур сана бутун дунёда “Халқаро бағрикенглик куни” сифатида кенг нишонланмоқда, – дейди турк миллий маданий маркази раҳбари Жума Шукуров. – Мамлакатимизда тинчлик, осойишталик, мунаввар кунларимизнинг қард қимматини ёш авлод қалбига жойлаш, жамият тараққиёти йўлида инсонпарварлик ғояларини мустаҳкамлашга эътибор ортди. Ана шундай дориламон кунлар омили бўлган диний бағрикенглик, миллатлараро дўстлик  тамойилларини янада барқарорлаштиришга алоҳида ёндашиб келинаётгани ҳам мақсадга мувофиқ. 

Айни кунда вилоятда 12 та миллий-маданий марказ, 10 та ноисломий ташкилот фаолият юритмоқда. Мазкур марказлар аъзоларининг Ватанимиз тараққиёти йўлида қилаётган меҳнатлари муносиб баҳоланиб, турли йилларда нуфузли давлат мукофотлари билан тақдирланишгани ҳам инсонпарварлик намунаси, албатта. 

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари.

Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистон – бағри кенг диёр