Жорий йил 24 декабрь куни Тошкент шаҳрида “Янги нафас – экиден” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади.

Бугун Ўзбекистон енгил атлетика федерациясида мазкур оммавий мусобақага тайёргарликнинг бориши бўйича сўнгги ташкилий қўмита йиғилиши бўлиб ўтди. 

Унда “Янги нафас – экиден” оммавий югуриш мусобақасига тайёргарлик ишлари, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, иштирокчиларнинг рўйхатдан ўтиши ва мусобақа ўтадиган "Янги Ўзбекистон" боғидаги югуриш йўлаклари, кийиниш хонаси, иштирокчиларни кутиш жойлари ва уларга яратилган шароитлар ҳақида атрофлича маълумот берилди. Шунингдек, масъул ташкилотлар ўзларига бириктирилган вазифалар ва уларнинг ижросини бажариш борасида кўрсатмалар олди. 

Эслатиб ўтамиз, 24 декабрь куни “Янги нафас – экиден” оммавий югуриш мусобақаси якшанба куни соат 11:00 да бошланади. Югуриш мусобақаси эркаклар, аёллар ва аралаш эстафета бўйича ўтказилади. Ҳар бир жамоа 7 та иштирокчидан иборат бўлиб, ҳар бир югурувчи 1 айлана – 3,18 км масофани югуриб ўтади. Жамоа “Янги Ўзбекистон” истироҳат боғи ҳудудида маълум бир югуриш маршрути бўйлаб жами 22,26 км масофани босиб ўтиши, ҳар бир иштирокчига жамоанинг эстафета лентасини узатиши керак. 

Жамоавий мусобақаларда 15 ёш ва ундан катта ёшдаги иштирокчилар қатнашиши мумкин. Айни пайтда iticket.uz сайтида рўйхатдан ўтиш жараёни очиқ. 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Янги нафас – экиден” оммавий югуриш мусобақасига сўнгги тайёргарлик ишлари муҳокама қилинди