Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси масъуллари базалт минералидан иссиқлик сақловчи плиталар ишлаб чиқарилаётган корхонада бўлиб, товарларнинг экспорти ва реэкспортини ташкил этиш, экспорт географиясини янада оширишда божхона қонунчилигида яратилган шароитлар бўйича тарғибот ишларини олиб боришди.

Қорақалпоқ заминида мустақиллик байрами олдидан бунёд бўлган йирик инвестицион лойиҳалардан бири ҳудуддаги “Қаратау” тоғ тизмаларидан қазиб олинадиган базалт минералидан иссиқлик сақловчи материаллар ишлаб чиқараётган “Karakalpak Basalt wool” масъулияти чекланган жамиятидир. Умумий қиймати 64 миллион АҚШ долларига тенг бўлган  мазкур хорижий инвестиция лойиҳасининг амалга оширилиши учун “Нукус” эркин иқтисодий зонасидан 5 гектар ер майдони ажратилган.

Ўзига хос ноёб базалт минералидан иссиқлик сақловчи материаллар ишлаб чиқариш корхонаси 200 нафардан ортиқ маҳаллий аҳолини доимий иш ўрни билан таъминлади. Хусусан, фаолиятида “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимидан фойдаланиб, Россия, Қирғизистон ва Қозоғистон давлатларидан олиб кирилган 464 минг АҚШ доллари қийматидаги 728 тонна “кокс” маҳсулоти учун божхона тўловларини тўламасдан, уларни қайта ишлаш натижасида ҳосил бўлган товарни Озарбайжон ва бошқа давлатларга реэкспорт қилиш арафасида турибди.  

Божхона масъуллари томонидан айни жараёнларда режим афзалликлари ва талаблари амалий мисолларда яна бир бор тушунтирилиб, келгуси фаолиятида яратилган шароитлардан кенг фойдаланиш бўйича тавсиялар берилди. Товарлар экспортида эса “Экспорт уч қадамда” тизимидан самарали фойдаланиб, вақт ва ортиқча харажатлар тежалишига эришилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, “Karakalpak Basalt wool” масъулияти чекланган жамияти томонидан 2024 йил ва 2025 йилнинг ўтган даврида Туркия, Россия, Буюк Британия ва Литва давлатларидан технологик ускуналар олиб келинган. 

Мазкур ускуналарга божхона тўловларидан 18 миллиард 636 миллион сўм миқдорида имтиёз қўлланилган.

Етук ғоялар асосида тадбиркорлик билан ўйланган бу каби инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши аҳоли фаравонлиги йўлида хизмат қилиб, давлатимиз экспорт кўрсаткичларнинг ортишига замин яратади.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги корхонанинг экспорт имкониятлари