Бундан бир неча йил олдин Жорж Оруэллнинг машҳур “1984” романини ўқиган эдим. Унда инсон тафаккури назоратга олинган, ахборот устидан тўлиқ ҳукмронлик ўрнатилган жамият ҳақида сўз боради. Асарни ўқиганимда “бундай дунё фақат тасаввурда бўлиши мумкин”, деб ўйлаган эдим.

Аммо орадан беш йил ўтиб, сунъий интеллект ҳаётимизга шундай тез ва чуқур кириб келдики, Оруэлл тасвирлаган воқеликнинг айрим жиҳатлари реал ҳаётда намоён бўла бошлади. Шунингдек, у асар илк бор 1949 йилда чоп қилинган. Шу пайтдан бери Оруэллнинг фикрлари, аниқроқ айтганда. инсон онги ва технология назорати ҳақидаги тасаввурлари, бутун дунё учун огоҳлантирувчи сигнал бўлиб келмоқда.

Бугун сунъий интеллект бир вақтнинг ўзида 10 нафар одам бажара оладиган вазифаларни самарали амалга оширади. Бу эса табиий равишда меҳнат бозорида катта ўзгаришларга сабаб бўлмоқда. Янги соҳалар, янги касблар ва янги талаблар туғиляпти.

Келажакда маълумот энг қиммат ресурсга айланади. Дунёда “data scientist”, “AI-инженер”, “машинавий ўқитиш мутахассиси” каби касблар нафақат долзарб, балки стратегик аҳамият касб эта бошлади. Чунки ҳар бир қарор, бизнес, ҳатто давлат сиёсати ҳам маълумот таҳлилига таянади. Масалан, 2026 йилдан бошлаб глобал АКТ бозорида мутахассисларга талаб йилига 30 фоиздан ортиқ ўсиши прогноз қилинмоқда.

Жамиятда тизимлар рақамлашган сари хавфлар ҳам кўпаймоқда. Шунинг учун киберхавфсизлик соҳаси янги асрнинг асосий эҳтиёжларидан бири сифатида ўрин эгаллади. Шахсий ва молиявий маълумотларни ҳимоя қилиш келажакнинг энг долзарб вазифасига айланмоқда. Шу боис киберхавфсизлик мутахассислари рақамли дунёда посбон вазифасини бажаряпти.  

Соғлиқни сақлаш тизимида ҳам инқилобий ўзгаришлар кечмоқда. Биотехнология, ген таҳлиллари, сунъий орган муҳандислиги каби йўналишлар инсон ҳаётини узайтириш, касалликларни барвақт аниқлаш ва табиат билан уйғун яшаш имконини бермоқда. Келажакда биоинженерлар, ген мутахассислари ва биоинформатиклар энг талабгир касблардан бўлиши, шубҳасиз.

Бугунги экологик муаммолар ҳам янги касбларни туғдирмоқда. Қайта тикланувчи энергия манбалари, яшил иқтисодиёт ва экологик муҳандислик  фақат табиатни асраш эмас, балки янги иш ўринлари, янги имкониятлар дегани ҳамдир. Келажак технология билан бирга табиат билан ҳам ҳамнафас бўлишни талаб қилади.

– Сунъий интеллект кириб келиши, жорий этилиши ва ривожланиши билан келажакда қандай янги касблар пайдо бўлади?  

Бу саволимизга Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти матбуот котиби Нозим Бўронов қуйидагича жавоб берди:

– Сунъий интеллект (СИ) технологиялари глобал миқёсда меҳнат бозорини тубдан ўзгартирмоқда. Бугунги кунда дунёдаги етакчи компания ва мамлакатларда СИ тизимларини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ янги касблар шаклланмоқда. Бу жараён Ўзбекистон учун ҳам долзарб аҳамият касб этади, чунки мамлакатимиз “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси ҳамда e-hukumat лойиҳалари доирасида СИ технологиялари кенг жорий қилинмоқда.  

Жаҳон тажрибасидан кўриниб турибдики, СИ билан боғлиқ энг муҳим янги касблар қуйидагилар: AI этикаси бўйича мутахассис, маълумотлар таҳлилчиси ва муҳандиси, машинавий ўқитиш муҳандиси, тиббиётда СИ бўйича мутахассис, автоном транспорт ва логистика мутахассиси, рақамли ижод мутахассиси ва СИ хавфсизлиги мутахассиси.  

Ўзбекистонда ҳам сунъий интеллект билан боғлиқ янги касблар учун тайёргарлик аллақачон бошланган. Масалан, Тошкент тиббиёт академиясида 2024 йилдан бошлаб рентген ва саратон диагностикасида СИ тизимлари синовдан ўтказилмоқда. Шунингдек, Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларидаги “ақлли шаҳар” лойиҳалари доирасида транспорт, хавфсизлик ва энергия тизимларини бошқарадиган мутахассислар учун янги имкониятлар пайдо бўлмоқда.  

– Келажакда ёшлар қандай малака ва тайёргарликка эга бўлиши керак, деб ўйлайсиз?

– Келажакда энг муваффақиятли мутахассислар – технологияни чуқур билувчи ва инсон қадриятлари ҳамда ахлоқий масъулиятни унутмайдиган ёшлар бўлади. Ёшлар фақат техник билим билан чекланиб қолмаслиги, балки инновация, ижод ва мулоқат қобилиятини ҳам ривожлантириши зарур.

Шу билан бирга, СИни жорий этишда маҳаллий шароитни тушуниш, ахборот хавфсизлиги ва инсон ҳуқуқларига риоя қилиш каби масалалар ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабли ёшлар таҳлил, дастурлаш, дизайн ва этика соҳаларида билим олиши лозим. Бу уларни нафақат маҳаллий, балки глобал миқёсда ҳам рақобатбардош қилади.  

Бироқ технология қай даражада ривожланмасин, инсон омили. яъни ҳиссиёт, ижод ва маънавият ҳеч қачон ўз аҳамиятини йўқотмайди. Робот ёки сунъий интеллект инсоннинг юраги, ҳисси ва фикрлаш қобилиятини алмаштира олмайди. Шу боис ижод, таълим, психология, медиа ва ижтимоий инновациялар соҳаси ҳар доим муҳим бўлиб қолади.

Янги касблар асрида фақат технология эмас, балки ўзгаришга мослаша олиш ҳам муҳимдир. Ким ўз устида ишласа, янги билимларни ўзлаштирса ва технологик тенденцияларни кузатиб борса, келажак унга имконият эшикларини очади.

Нилуфар Бозорова, ЎзА

Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги касблар асрига тайёрмисиз?