Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинларига 2025 йилда муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ёш ва навқирон ўғлонлар Нукус шаҳрига етиб келди.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларида муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун Нукус шаҳрига темир йўл транспорти билан етиб келган ўғлонларни Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, Қуролли Кучлар фахрийлари, кенг жамоатчилик вакиллари “Нукус” темир йўл вокзалида кутиб олишди.

[gallery-22283]

Мамлакатимизнинг турли вилоятларидан саралаб олинган мана шундай мард ва забардаст ўғлонлар жойларда тантана билан кутиб олинмоқда. Зеро, юрт қўриқлашдек масъулиятли вазифага киришаётган йигитлар халқимиз, мамлакатимиз томонидан юксак қадрланади. 

Шу муносабат билан ҳарбий қисмда ўтказилган тадбирда округ қўшинлари қўмондони полковник Раҳматулло Раҳмонов сўзга чиқиб, Ватан олдидаги муқаддас ва шарафли бурчни бажариш учун келган юртимизнинг мард ўғлонларига букилмас ирода ва матонат тилади. Қорақалпоғистон заминига етиб келган азаматларни қутлаб, бу юртнинг бой тарихий мероси, маданияти ва урф-одатлари бир йил давомида муддатли ҳарбий хизматни ўтайдиган аскарларда катта таассурот қолдиришига ишонч билдирди. 

Ҳарбий қисмга етиб келган элимизнинг забардаст ўғлонлари бўлинмаларга бўлиниб, улар билан бир ойлик йиғин машғулоти ўтказилиши белгиланган. Йиғинга бириктирилган малакали офицер ва сержантлар эндигина армия ҳаётига кириб келаётган чақирилувчиларга ҳарбийча ҳаёт тарзига тез ва осон мослашишлари учун кўмак беради.

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги чақирилувчилар кутиб олинди