Пойтахтимиздаги Миллий кино санъати саройида “Чимилдиқ” фильмининг ёпиқ премьераси ўтказилди.

Ушбу фильм инсоний муносабатлар ва қадриятлар, турли синовларни бошдан кечирган персонажлар ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади.  

Фильм қаҳрамонлари Тоҳир ва Зуҳра бир-бирларини севиб турмуш қурган, лекин арзимас турмуш можаролари сабаб ажрашишга қарор қилишди.

Ажрим қарори чиқиши билан улар хурсанд ҳолда икки томонга йўл олдилар. Энди улар озод қуш мисол янги ҳаёт сари ошиқмоқдалар. Бироқ тақдирнинг кутилмаган туҳфасини қарангки, улар тунда қаерда уйқуга кетишмасин эрталаб ўзларининг санъат музейида ясатилган чимилдиқ ичида уйғонишади.

Бу воқеа орқали фильм ижодкорлари оиланинг муқаддаслиги ва арзимас маиший можаролар туфайли оилани барбод қилмасликка чақиришади.

Ҳозирда “Чимилдиқ” фильми қозоғистонлик, озарбайжонлик ижодкорлар томонидан қозоқ ва озар тилларига дубляж қилинди ва 10 апрель куни Озарбайжон Республикасининг Боку шаҳрида, 16 апрель куни қўшни Қозоғистоннинг Олмаота ва 17 апрель куни Чимкент шаҳарларида премьераси бўлиб ўтади.

Фильмда асосий ролларни актёрлар Дадахон Обидов, Ситора Алимжанова, Муҳаммадисо Абдулхаиров, Хосият Ҳусанова, Толиб Мўминов, Муяссар Бердиқулова, Дилшодбек Каттабеков, Зуҳра Солиева, Саид Мухторов, Бобур Айтбаганбетов, Моҳларой Собирова, Бобур Пирматов, Азиза Абдуллаева, Каромат Исамова, Нуржаҳон Ҳайдарова маҳорат билан ижро этишган.

Режиссёр - Шухрат Саломов, оператор - Зиёвуддин  Султонов, рассом – Жамшидбек Махсумов. Янги фильм учун мусиқаларни композитор Ҳабибулло Маманазаров басталаган.

Ушбу картинанинг сценарий муаллифи – Саидкарим Майрамов, продюсер – Дадахон Обидов. Бош  продюсер –  Қобулжон Аҳмедов.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги бадиий фильм премьераси ўтказилди