Мамлакатимизда жамоат транспортлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, аҳолининг сифатли ва эркин ҳаракатига шароит яратиш бўйича самарали ишлар ташкил этилмоқда. Бу жараёнда жамоат транспортида ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаракатланишига алоҳида имкониятлар зарур ҳисобланади.

Жумладан, жамоат транспорти ҳайдовчиларининг ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқ ва эҳтиёжларига ҳурмат билан муносабатда бўлиши, улар учун қулай ва хавфсиз муҳит яратиши бўйича амалий билим ва кўникмалар шакллантирилмоқда. Шунингдек, янги келтирилаётган жамоат транспортлари ногиронлиги бўлган шахсларга қай даражада хизмат қилаётгани ўрганилмоқда.

Тошкент шаҳридаги 8-автобус паркида Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Транспорт вазирлиги ва “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ҳамкорлигида жамоат транспорти ҳайдовчилари учун “Жамоат транспорт соҳа вакилларига ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди. 

Тадбир ногиронлиги бўлган шахсларга берилган имтиёзлар, уларни камситишга йўл қўймаслик ва ҳуқуқларидан фойдаланишлари учун қулай шароитлар яратишга доир  дастурлар доирасида амалга оширилди, дейилади Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси маълумотида.

Шу билан бирга, ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатишда этик меъёрлар, йўл давомида ёрдам кўрсатишнинг одоб-ахлоқ қоидалар, ҳайдовчининг инклюзив муҳит яратишдаги роли каби муҳим мавзулар кенг муҳокама қилинди. 

Лойиҳа доирасида Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси томонидан янги автобусларда жамоатчилик экспертизаси ўтказилди. Бу жараёнида транспорт воситаларининг ногиронлиги бўлган шахслар учун мослашув даражаси ва жисмоний имконияти чекланган шахслар учун қулайликлар текширилди.

Натижага кўра, янги автобуслар ногиронлиги бўлган шахсларнинг турли тоифалари учун мослаштирилгани ҳамда барча зарур шарт-шароитлар яратилгани тасдиқланди.

А.РУСТАМОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги автобусларда жамоатчилик экспертизаси ўтказилди