
Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) апрель ойи учун ўзининг янгиланган рейтингини эълон қилди. Қувонарлиси, ушбу жадвалдан 6 нафар ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари жой олди.
Минимал вазн тоифасида фаолият олиб бораётган Ҳасанбой Дўсматов 1-ўриндан жой олган бўлса, Шаҳрам Ғиёсов ярим ўрта вазнда энг юқори поғонадан ўрин олди. Муроджон Аҳмадалиев эса биринчи ярим енгил вазн тоифасида вақтинчалик чемпион дея эътироф этилди.

Шунингдек, Бектемир Мелиқўзиев супер ўрта вазнда 3-ўринни эгаллади. Отабек Холматов ярим енгил вазнда Исроил Мадримов супер ярим ўрта вазн тоифасида тўртинчи бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА