Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети спорт мажмуасида волейбол бўйича ўқил ва қиз болалар ўртасида U16 Ўзбекистон кубоги мусобақалари бўлиб ўтди.

Бир ҳафта давом этган қизиқарли баҳсларда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган энг иқтидорли ёш волейболчиларни жамлаган жамоалар ғолиблик йўлидаги баҳсларда майдонга тушди.

 Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар натижасида ўғил болалар ўртасида Тошкент вилояти жамоаси ғолибликни тантана қилган бўлса, совринли ўринлар Андижон ва Қашқадарё волейбол жамоаларига насиб этди.

Қиз болалар жамоалари ўртасидаги ўйинларда Наманган вилояти жамоаси 1-ўринни банд этган вазиятда Тошкент вилояти ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси жамоаси совриндорликни қўлга киритди.

Ўзбекистон волейбол федерацияси бош котиби Фарҳод Алимовнинг билдиришича, ўйинларни терма жамоа мураббийлари, етакчи селекционер мутахассислар кузатиб бордики, кубок учрашувлари давомида бир қатор ёшлар миллий терма жамоа таркибига жалб этилиши белгиланди.

Ғолиб ва совриндор жамоалар, ўз йўналишларида маҳоратини намойиш этган ёш волейболчилар диплом, медал ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Т. Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Волейбол: Кубок Тошкент ва Наманган вилояти жамоаларига насиб этди