Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги “ЖАР” спорт-соғломлаштириш комплексида волейбол бўйича “Ички ишлар вазири кубоги”нинг Тошкент шаҳар босқичи ўтказилмоқда.

Мусобақа Президентимизнинг 2021 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда 2022 йил 11 апрелдаги “Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлаш, пробация ҳисобида турувчи шахслар ўртасида волейбол спорт турини янада оммалаштириш, улар орасидан иқтидорлиларни саралаш (селекция) орқали Тошкент шаҳар терма жамоасига қўшиб олиш мақсадида ташкил этилмоқда. 

Май ойи давомида ўтадиган “Ички ишлар вазири кубоги” мусобақасида пойтахтимизнинг 12 та туман ИИО ФМБ Пробация бўлим-гуруҳлари ҳисобида турган маҳаллаларда истиқомат қилувчи жами 17-40 ёш тоифасидаги 109 фуқаро қатнашмоқда.

Бугун, 8 май куни Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси, Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Тошкент шаҳар бошқармаси, Тошкент шаҳар спорт бошқармаси, Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ва Ўзбекистон волейбол федерацияси Тошкент шаҳар бўлими ҳамкорлигида ўтаётган мусобақанинг 1-босқичи старт олди.

Унда қуръа натижаларига кўра, жамоалар тўртта гуруҳга қўйидагича тақсимланди:

А – гуруҳида: Мирзо Улуғбек, Миробод, Сергели;
В – гуруҳида: Яккасарой, Олмазор, Чилонзор; 
С – гуруҳида: Учтепа, Янгиҳаёт, Юнусобод; 
D – гуруҳида: Шайхонтоҳур, Яшнобод, Бектемир.

Айнди дамда бу жамоалар ўртасида гуруҳ биринчилиги учун беллашувлар ўтказилмоқда. Унда ғолиб жамоа иккинчи босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. 

Иккинчи босқич эса 10 май куни тумандаги 4 та гуруҳда 6 та жамоа айлана тизим асосида 3-ўрин учун рақобатлашади. Ғолиб бўлган жамоа шаҳар босқичи йўл олади. Шаҳар босқичи 11 май куни бўлиб ўтади. Унда жамоалар республика босқичига йўл олиш учун ўзаро рақобатлашади. 

Маълумот ўрнида: “Ички ишлар вазири кубоги”нинг Тошкент шаҳар босқичи ғолиб ва совриндорлари 1,2,3-даражали диплом, медал ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланади. 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Волейбол бўйича “Ички ишлар вазири кубоги”нинг Тошкент шаҳар босқичи старт олди