
Маълумки, “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида волейбол бўйича икки йилдан бери ўтказиб келинаётган Ички ишлар вазири кубоги мусобақалари маҳоратли ёшларни танлаш билан бирга, волейбол спорт турининг оммавийлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Бугун, 29 март куни Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон волейбол федерацияси мутасаддилари иштирокида волейбол бўйича “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги Ички ишлар вазири кубоги мусобақаларини ташкил этиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда мусобақалар ўтадиган спорт майдонларида зарур шарт-шароитларни яратиш, волейболчи ёшларнинг саломатлиги, хавфсизлиги, уларнинг белгиланган масофаларда ҳаракатланиш тартиби каби қатор масалалар кўриб чиқилди.

Спорт вазирлиги бўлим бошлиғи Шерзод Олимов, Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси ўринбосари Жамшид Файзиев иштирок этган йиғилиш якунида билдирилган таклиф ва фикрлар асосида ҳар бир йўналиш бўйича масъулларга аниқ вазифалар юкланди.
Т.Рўзиев, ЎзА