Бугун юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани сингари Самарқанд вилоятидаги 284 та жоме масжидида Қурбон ҳайити намози адо этилди.

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев Самарқанд шаҳридаги "Намозгоҳ" жоме масжидига бориб, мўмин-мусулмонларни Қурбон ҳайити билан табриклади.

Қурбон ҳайити – иймон, тақво, фидокорлик ва олийжаноблик рамзи экани таъкидланиб, бу улуғ айём инсонларни яхшилик ва саховатга чорловчи, дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамловчи байрам экани алоҳида эътироф этилди.

Айни пайтда 930 нафар самарқандлик Саудия Арабистонида муборак ҳаж амалларини адо этаётгани таъкидланди.

Ушбу муборак кунлар юртимизга тинчлик, халқимизга фаровонлик ва ҳар бир оилага файзу барака олиб келишини тилаб, эзгу дуолар қилинди.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вилоят раҳбари Қурбон ҳайити билан табриклади