Жорий йилнинг 13 апрель куни пойтахтимиздаги “Янги Ўзбекистон” боғида VII Тошкент халқаро марафони ўтказилади.

Ушбу йирик спорт анжуманининг соврин жамғармаси 639 миллион сўмни ташкил этмоқда.  

Мусобақа доирасида дастлаб 12 апрель куни “Magic City” кўнгилочар боғида “Kids Run”, “Nordic walking” югуриш мусобақалари бўлиб ўтади.  

Марафоннинг асосий старти 13 апрель кунига белгиланган бўлиб, иштирокчилар классик марафон (42 км.), ярим марафон (21 км.), 3 ва 10 км. масофага югуриш мусобақаларида ўзларини синаб кўради.

VII Тошкент халқаро марафонида иштирок этишни истаганлар 2 апрель кунига қадар Yugur.uz вa Perfend.com платформаларида рўйхатдан ўтишлари лозим. Дарвоқе, иштирок этиш учун тўлов 100 минг сўмдан 350 минг сўмгача этиб белгиланган.  

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
VII Тошкент халқаро марафони юқори савияда ўтказилади