Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 13 апрель куни пойтахтимиздаги “Янги Ўзбекистон” боғида VII Тошкент халқаро марафони ўтказилади.
Ушбу йирик спорт анжуманининг соврин жамғармаси 639 миллион сўмни ташкил этмоқда. Мусобақа доирасида дастлаб 12 апрель куни “Magic City” кўнгилочар боғида “Kids Run”, “Nordic walking” югуриш мусобақалари бўлиб ўтади.

Марафоннинг асосий старти 13 апрель кунига белгиланган бўлиб, иштирокчилар классик марафон (42 км.), ярим марафон (21 км.), 3 ва 10 км. масофага югуриш мусобақаларида ўзларини синаб кўради.
Шу муносабат билан 2025 йилнинг 13 апрель куни тунги соат 00:00 дан кундузги соат 16:00 га қадар “Янги Ўзбекистон” кўчасида ҳамда унга туташ кўчаларда автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА