Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетида “Ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги муаммоларни ҳал этишда фан ва инновацион технологияларнинг ўрни” мавзусида I халқаро форум бўлиб ўтди.

МДҲ мамлакатлари миллий фанлар академиялари кўмагида илк бор ташкил этилган анжуманда Ўзбекистон, Беларусь, Россия, Тожикистон Қозоғистон ва Қирғизистон давлатлари ветеринария ва чорвачилик соҳаси етук олимлари, академиклар, профессор-ўқитувчилар ҳамда мутахассислар иштирок этди.  

Тадбир қатнашчилари дастлаб университет олимлари илмий ишланмалари, ветеринария воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари кўргазмалари билан танишди.

– Ўтган йили октябрь ойида университетимизда ўтказилган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ветеринария фармакологлари ва токсикологларининг VII халқаро қурултойида чорвачиликни ривожлантириш ва антибиотикларнинг резистентлик муаммоларининг ечимларини муҳокама қилган эдик, – деди халқаро анжуман очилиш маросимида Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ректори, профессор Худойназар Юнусов. – Йиғилишда соҳадаги долзарб муаммоларга МДҲ мамлакатлари мутахассислари ҳамда фан ва инновацион технологиялар ёрдамида ечимлар ишлаб чиқиш, шунингдек, илмий-тадқиқот муассасалари билан амалиётчи мутахассислар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олинган эди. Ветеринария ва чорвачилик соҳаси бўйича бугунги биринчи халқаро форумимиз ана шу келишув натижасидир.    

[gallery-25777]

Форумда нафақат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш, балки соҳадаги илғор тажрибалар, чорва билан бирга инсонлар саломатлигини муҳофаза қилиш масалаларига эътибор қаратилди.  

Олти йўналиш бўйича онлайн ва офлайн ялпи мажлислар, секция йиғилишлари, илмий маърузалар тақдимоти ҳамда маҳорат дарслари ташкил этилди. Анжуман қатнашчилари ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандумлар имзолади ва қўшма илмий лойиҳалар бўйича келишувларга эришилди.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари