Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалида “Ветеринария медицинасининг замонавий илмий ютуқлари ва чорвачиликни ривожлантириш истиқболлари” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди.

Мазкур илмий анжуманда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари, юртимиздаги етакчи олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтларининг профессор-ўқитувчилари, илмий ходимлари, магистрант ва талабалар, шунингдек, қўшни мамлакатлардан маърузачилар масофавий шаклда иштирок этди.  

Тадбирда замонавий ветеринария фанининг долзарб муаммолари, илмий-инновацион ютуқларини амалиётга татбиқ этиш йўналишлари, фармакологик назорат ва чорвачилик саломатлигини сақлашда илғор методлар муҳокама қилинди. Маърузалар ва муҳокамалар асосида илгари сурилган илмий ёндашувлар таҳлилий ва назарий жиҳатдан асосланган бўлиб, улар соҳага оид мавжуд муаммоларни илмий ҳал этиш йўлларини очиб берди.  

Жумладан, анжуманда “Бузоқлардаги модда алмашинуви жараёнларига доривор моддаларнинг таъсири ва нотўғри қўлланилиши” мавзусида маъруза қилган ветеринария фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Ж.Режепбаевнинг илмий натижалари иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Тадқиқотдан маълум бўлишича, бузоқларда метаболик жараёнларнинг барқарорлиги чорва саломатлигини таъминловчи асосий омиллардан бири бўлиб, дори воситаларининг нотўғри ёки меъёридан ортиқча қўлланилиши организмда интоксикация, жигарда дистрофик ўзгаришлар ва иммун тизимининг сустлашувига олиб келиши аниқланган.

Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун ҳар бир ҳолатда дифференциал диагностикага асосланган индивидуал ёндашув зарурлиги илмий асосда исботланган. Ж.Режепбаев, шунингдек, фармацевтик назорат тизимини такомиллаштириш, дори воситаларининг сифатини таҳлил қилиш, уларни ишлаб чиқариш ва қўллашда экологик хавфсизлик талабларига риоя этиш муҳимлигини таъкидлади. Тадқиқотларда метаболик синдромларнинг патогенези, бузоқларда ўсиш кўрсаткичларига фармакологик омилларнинг таъсири каби масалалар кенг ўрганилган.  

Конференция давомида илгари сурилган илмий фикрлар, тажриба натижалари ва таҳлилий мулоҳазалар тегишли илмий йўналишларда  изланишлар олиб бориш учун илмий-методик асос бўлади. Мазкур илмий-амалий конференция ветеринария тиббиёти соҳасида юзага келаётган долзарб муаммоларни чуқур таҳлил қилиш, инновацион ёндашувлар асосида амалий ечимлар ишлаб чиқиш, шунингдек, илмий изланишлар ва тажриба алмашинувини тизимли асосда ривожлантириш йўлида муҳим концептуал босқич бўлиб хизмат қилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ветеринария тармоғи: амалиёт ва истиқбол