Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори, филология фанлари доктори Нозлия Нормуродова ҳамда университет ҳузуридаги “Ўзбек мактаби” ўқитувчиси Дурдона Эрматова халқаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Италиянинг нуфузли Ка-Фоскари университетига ташриф буюришди.

Ташриф давомида профессор Нозлия Нормуродова Ка-Фоскари университети талабалари ва профессор-ўқитувчилари учун “Ўзбекистонда олий таълим тизимидаги замонавий ислоҳотлар: ютуқлар ва истиқболлар” мавзусида маъруза ўқиди.

Унда Ўзбекистон олий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, академик эркинликни кенгайтириш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги ютуқлар таҳлил қилинди.

Дурдона Эрматова эса Ка-Фоскари университетининг Осиё ва Шимолий Африка тадқиқотлари бўлими талабалари учун ўзбек тили ва маданиятига бағишланган амалий машғулотларни бошлади. Бир ой давомида у ўзбек тилининг фонетика ва грамматика хусусиятлари, лексик бойлиги, шунингдек, ўзбек халқининг бой маданияти ва тарихига оид билимларни замонавий педагогик усуллар асосида етказади.

Шунингдек, Нозлия Нормуродова Ка-Фоскари университети халқаро ҳамкорлик бўйича проректори, атроф-муҳит кимёси профессори Антонио Маркомини билан учрашиб, икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.  

Хусусан, талабалар ва ўқитувчилар алмашинувини йўлга қўйиш, “Бобурнома” халқаро платформасини яратиш лойиҳасини амалга ошириш, Erasmus+ дастуридан ташқари янги ҳамкорлик лойиҳаларини бошлаш, шунингдек, Ка-Фоскари университетида халқаро аккредитациядан ўтган “Меҳмондўстлик инновациялари ва электрон туризм” йўналиши бўйича қўшма таълим дастурини очиш масалалари муҳокама қилинди.

Ташриф доирасида Нозлия Нормуродова Ка-Фоскари университети профессори, санъатшунослик бўйича доктор Сильвия Бурини билан ҳам учрашди. Сильвия Бурини — Ка-Фоскари университети қошидаги Россия санъати тадқиқот маркази (CSAR) директори бўлиб, у Ўзбекистон санъати ва маданиятини халқаро миқёсда тарғиб қилишга катта ҳисса қўшмоқда. Жумладан, у 2024 йил апрель ойида Италияда бўлиб ўтган “Ўзбекистон: Саҳродаги авангард” номли халқаро кўргазманинг куратори бўлди. Ушбу кўргазма Венециядаги Ка-Фоскари университети ва Флоренциядаги Питти саройида ташкил этилиб, Ўзбекистоннинг XX аср бошларига оид санъат асарларини, жумладан, Нукусдаги И.Савицкий номидаги Давлат санъат музейи ва Ўзбекистон Давлат санъат музейи коллекцияларини илк бор Европа аудиториясига тақдим этди.

Ташриф давомида Ка-Фоскари университетида Ўзбекистон бурчаги очилди. Ушбу бурчак ўзбек маданияти, адабиёти, тарихи ва замонавий тараққиётига оид китоблар ва миллий сувенирлар билан безатилди. Бу ташаббус Ўзбекистоннинг бой маданий меросини Италия илмий жамоатчилиги орасида кенг тарғиб этиш имконини яратмоқда.

Мазкур хизмат сафари икки олий таълим муассасаси ўртасидаги илгари йўлга қўйилган Erasmus+ дастури доирасидаги ҳамкорлик лойиҳаларининг мантиқий давомидир. Ушбу ҳамкорлик илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлигини ошириш, инновацион технологияларни илмий изланишларга татбиқ этиш ва академик алмашинувни ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Шунингдек, таниқли италиялик турколог олима Элизабет Раганини узоқ йиллардан бери Ўзбекистондаги турли илмий муассасалар билан самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда. Раганини хоним бир неча бор Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетига ташриф буюриб, туркология ва Европада соҳа тараққиётига оид қатор маърузалар ўқиган.

Мазкур ташриф ва амалий фаолият Ўзбекистоннинг олий таълим тизимини жаҳон илмий майдонига интеграция қилиш, ўзбек тилининг халқаро нуфузини ошириш ва маданий-дипломатик алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Н.Усмонова, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Венецияда Ўзбекистон бурчаги очилди