Тайланднинг Супханбури шаҳрида велотрек бўйича Осиё кубоги ўтказилмоқда. Унда қитамизнинг энг кучли терма жамоалари катталар ва ёшлардан тоифасида ўзаро рақобатлашмоқда.
Мусобақанинг биринчи кунида Миллий терма жамоамиз аъзоси Асал Ризаева "Scratch race" дастурида 10 км. масофада ўтган финал беллашувида барча рақибларини ортида қолдириб, олтин медални қўлга киритди. Осиё кубогининг жамоавий йўналишдаги "Team Pursuit" дастурида Нафосат Қозиева, Асал Ризаева, Алина Бакчеева ҳамда Самира Исмоилодан иборат терма жамоамиз кумуш медали билан тақдирланди.


Шунингдек, илк кунда Алина Бакчеева "Keirin" йўналишида, Самира Исмоилова эса "Scratch race" дастурида шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди. Шу тариқа, Осиё кубогининг биринчи кунги дастурда миллий терма жамоамиз 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медални қўлга киритди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА